Не учун динингдан кечдинг, биродар?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ўзингни шунчалар айладингми хор?

Инсонда бўлмасми виждон, номус, ор?

Ёруғлик турганда зулматда не бор?

 Не учун динингдан кечдинг, биродар?

 

Отанг ҳам, онанг ҳам мўмин-мусулмон.

Бор эди сенинг ҳам қалбингда иймон,

Энди-чи, шайтонга қулсан бегумон.

Не учун динингдан кечдинг, биродар?

 

Кўмдилар Билолни қайнаган қумга,

Жуда кўп машаққат етказди унга.

Динидан кечмади, ҳатто бир зумга,

Не учун динингдан кечдинг, биродар?

 

Адашган гуруҳга бўлибсан аъзо,

Бу дунё-у дунё оларсан жазо.

Ўлсанг, ўқилмагай сенга жаноза,

Не учун динингдан кечдинг, биродар?

 

Хақиқий дин эрур Ислом динимиз,

Мўминлар барчамиз оға-инимиз.

Қолмасин бошқа бир динга кунимиз,

Не учун динингдан кечдинг, биродар?

 

Тириксан, ҳали бор озгина вақтинг,

«Ла илаҳа иллаллоҳ», десанг, шу – бахтинг.

Дўзахда ёнмайсан – жаннатда тахтинг,

Тавҳид калимасин айтгин, биродар.

Не учун динингдан кечдинг, биродар?

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қачон Рамазон келса, давоми...

14:43 / 02.05.2019 5705
 Аллоҳ таоло инсонни яратибдики, уни бутун махлуқотлар ичида энг азиз ва мукаррами қилиб қўйди. Инсон зотига давоми...

18:52 / 16.02.2018 3814
Қулупнай мевасининг яхши пишганларини санчқи ёрдамида эзиб, 15 дақиқага юзга суртилади. 15 дақиқадан кейин давоми...

22:31 / 13.12.2016 5457