Рамазон ҳақида шеър
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг раҳматин, нусратин кутгин

Барча кўз уйқуга чўмган тунларда

Асрий занжирларни елкадан отинг,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Бизки, кўнгилларни айладик вайрон,

Бугун ўзимиздан ўзимиз ҳайрон.

Энди қўлимизда муқаддас Қуръон

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Бизга дарс ўқитманг фалсафалардан,

Дунё безиб бўлган васвасалардан.

Ҳолимиз телбавий талвасалардан

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Иймон йўлидадир кўзимиз нури,

Аллоҳнинг сўзига қалбимиз тўри!

Портлатади дунёнинг сохта ғурури,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Аллоҳга шукурки, Уни бир билдик,

Байтуллоҳга иймон тўла қалб келдик,

Зиною фахшни занжирбанд қилдик,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

 

Аллоҳим қўлимиз Сенгадир очиқ:

Гарчи Рамазондан кўнглимиздир тўқ,

Тузалиб олмасак бошқа фурсат йўқ,

Шайтонлар занжирбанд бўлган кунларда!

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон гуноҳлардан узоқлаштирувчи, тавбаларни ва хайрли амалларни кўпайтирувчи муборак ойдир. Қуръони давоми...

12:00 / 09.02.2017 5390
 Устозим, сизга демоқчи бўлганларим.... Муҳтарам  Устозим  Бугун сизни эсладим... аслида сизни унутганим ҳам давоми...

14:18 / 03.10.2017 17583
Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб, булар уларнинг отаоналари ёки яқин қариндошлари, давоми...

20:19 / 09.03.2017 8683
Кунига ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда.Кунига ярим бетдан ёдланса,3 йилу 4 ойу 24 кунда.Кунига бир бетдан давоми...

21:48 / 03.04.2023 3419