Ҳамён қиссаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Солиҳ Абул Қосим Ҳаззоз Сўфий Бағдодий ривоят қилади. Қози Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдул Боқий ибн Муҳаммад Баззоз ал-Ансорийнинг шундай деяётганини эшитдим: Маккада толиби илм эдим. Кунлардан бир кун шунақа қаттиқ очиқиб, очлигимни кетказадиган бирор нарса тополмадим.Шунда ипакдан тикилган ҳамён топиб олдим. Кокилчаси ипак билан боғланган. У ҳам ипакдан эди. Уни олиб уйга келдим. Ечиб қарасам, луълуъ тўла тугунчаси бор экан. Бунақасини ҳеч кўрмаган эдим.

Уйдан чиқдим. Бир чол, беш юз динорли халтача, ичида луълуъ бор, халтачани қайтарган кишига, деб жар соларди. Ўзимча мен муҳтожман, очман, бу тиллаларни олиб фойдаланаман, унга ҳамённи қайтараман, дедим. Чолни уйимга бошлаб келдим.

Менга ҳамённинг кокилини, луълуънинг белгиларини, саноғини, унинг боғланган ипини сифатлаб берди. Сўнг ҳамённи чиқариб, унга бердим. У менга 500 динорни узатди, олмадим. Уни қайтаришим менга вожиб, мукофот олмайман, дедим. Олишинг керак, деб мендан қаттиқ талаб қилди. Мен қабул қилмадим. Охири кетди. Кейин эса мен билан қуйидаги воқеа содир бўлди. Маккадан чиқиб, денгиз кемасига миндим. Кема синиб, инсонлар ғарқ бўлишди. Моллари ҳалок бўлди. Мен кеманинг бир синиғида омон қолиб, денгизда бир муддат қолиб кетдим. Қаерга кетаётганлигимни билмасдим. Озроқ аҳолиси бор оролчага етиб келдим. Баъзи масжидларда ўтирдим. Менинг қироат қилганимни эшитиб, бу оролчада менга келиб: «Қуръон ўргат», демаган бирор инсон қолмади. У қавмдан менга кўп мол-давлат келиб тушди. Сўнг шу масжидда Мусҳафдан бўлган варақларни кўриб қолдим. Уларни олиб ўқидим. ― Чиройли ёзасанми? – дейишди. ― Ҳа, дедим. ― Бизларга ёзишни ўргат,– дедилар. Ёш ва ўсмир болалар билан келишарди. Уларга таълим берардим. Бундан ҳам кўп мол-дунё орттирдим. Шундан кейин менга бир етим қиз бор. Озгина моли ҳам бор. Шуни сенга никоҳлаб берсак, дейишди. Кўнмадим. Кейин қистайвериб, охири кўндиришди. Тўй бўлиб ўтди. Келин ҳузуримга кириб келди. Бўйнида мен топиб олган ҳамён осиғлиқ эди. Икки кўзим тикилганча унга қараб қолдим. Ҳамёнга ҳайрон қарашдан бошқа ҳеч иш қилмадим. Кейин менга: «Эй Устоз, бу етимнинг қалбини синдирибсиз. Унга қарамай, ҳамёнидан кўз узмабсиз», дедилар. Уларга ҳамён қисcасини сўзлаб берган эдим. Такбир, таҳлил айтиб қичқириб юборишди. Ҳатто бутун оролча аҳли қулоғига етиб борди. ― Сизларга нима бўлди, дедим. ― Сендан ҳамённи қайтариб олган киши бу етим қизнинг отаси эди. Бу дунёда шу ҳамённи қайтариб берган одамдек ҳалол мусулмонни топмадим, дер. Аллоҳим, у билан мени яна учраштир, қизимни никоҳлаб берай, дея дуо қиларди. Мана энди унинг дуолари ижобат бўлди. У билан бир муддат яшаб, икки фарзандлик бўлдим. Сўнг у вафот этди. Ҳамён мен ва болаларимга мерос қолди. Кейин иккала фарзандим ҳам вафот этди. Ҳамён менга қолди. Уни юз минг динорга сотдим. Мендаги бу мол-мулк ўша молдан қолгани.

«Уламолар сабридан саҳифалар» китобидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
81. Таҳажжудга туришда узлуксиз бўлиш 82. Қиёмат ва ундаги ҳолатларга ҳозирлик кўриш 83. Бошлаганда икки енгил давоми...

20:16 / 05.02.2017 9847
Давоми..... Эркак кишининг имкониятлари ва уларга берилган вазифанинг мантиқий хулосаси Аллоҳ таоло ҳикмат давоми...

10:34 / 11.03.2017 9457
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У Зотнинг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин Аллоҳ расулларининг афзали давоми...

08:14 / 28.02.2017 5025
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

19:31 / 19.04.2018 2698