«Саҳар ойи» бошланар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чет элда тўйдан кейин,

Ёшлар тарк этиб уйин,

Бир ой саёҳат, ўйин – «Асал ойи» бошланар.

Ўзбекларда бошқача, «Асал ойи» – бир кеча, Сўнг ҳар тонг супур кўча, «Саҳар ойи» бошланар.

Бечора келин-куёв, Тунда учрашар бир ров, Сўнг кўнгил айниб дарров, «Ташар ойи» бошланар.

Бўлишар ота-она, Олти йилда тўрт бола, Мактабгаю, боғчага, «Чопар ойи» бошланар.

Керак кўп пул топиши, Уй қуриб, том ёпиши, Камлик қилиб чопиши, «Учар ойи» бошланар.

Қиз етилгач, узатиб, Зеб-зийнат-ла кузатиб, Сандиқларни бўшатиб, «Сочар ойи» бошланар.

Келин чиқса беадаб, Кўчага ташийди гап, Хонадон сирин боплаб, «Очар ойи» бошланар.

Билгунча ўнгу-чапни, Тушунтиролмай гапни, Йиғлаб-сиқтаб асабни, «Бузар ойи» бошланар.

У болангда у ғалва, Бу болангда бу ғалва, Тинч ўтириш қаёқда? «Заҳар ойи»бошланар.

Ўғил- қизнинг савдоси, Битмас экан ғавғоси, Кетга тегиб навдоси, «Касал ойи» бошланар.

Уйлаб-жойлаб, қутулиб. Ташвишларга тутилиб, Соч оқариб, ҳол қуриб, «Яшар ойи» бошланар.

Ўзинг-чун шўрлик банда, Яшашни бошлаганда, Охират диёрига, «Сафар ойи» бошланар.

Бу бир эски ақида, Бундай яшамоқ – хато, Ҳаётнинг ҳар онини, Эҳтиёт қил, Марҳабо.

Бериб қўйма юракни, Ташвишларнинг қўлига, Ўғил-қиз ҳам, жигар ҳам, Ҳаммаси ўз йўлига.

Тақдирнинг ҳеч ишини Қолипга сололмайсан, Аллоҳнинг дунёсини, Сен бошқара олмайсан.

«Нега ундай, бундай?» деб, Қилаверма ташвиш, ўй, Эплай олмаяпсанми, Ўз ҳолига ташлаб қўй.

Ҳаёт не бўлса – бўлди, Охират ғамини қил. Буям битта рўзғоринг, Неси йўқ, камини қил.

Шукру таъвозе ила, Уриб турса ҳар юрак, Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси, «АСАЛ» бўлиши керак.

Марҳабо Каримова

Мавзуга оид мақолалар
Бу боланинг бармоғини оғзига солиб, сўриб юриш одатидир. Бунда бола бармоғини оғзига солиб, сўнг лабларини давоми...

13:21 / 16.02.2017 4068
Шу йили март ойида Янги Зеландияда содир бўлган Крайстчерч воқеаси қурбонларининг жами 200 та қариндошлари 16 давоми...

11:21 / 19.07.2019 3331
Умумжаҳон исломий хайрия ташкилоти  инсонпарвар ташкилотларнинг энг катталаридан ҳисобланади. У мустақил давоми...

14:06 / 27.01.2017 4672
Устозларимиздан бири шайх ҳазратлари ҳақида барчамизга ибрат бўладиган гўзал воқеани сўзлаб бердилар давоми...

20:00 / 30.09.2019 4383