Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўнгги сўз

Илло, Ҳақ даъватига қулоқ тутиб, чин кўнгилдан иймон келтирганларга юзланмоқдаман. Ўйлайманки, бу йўлда хато қилганлар, адашганлар бўлса, босиб ўтган изларига бир назар ташлаб, тавба қиладилар, ва иншааллоҳ, тавбалари қабул бўлғусидир. Зеро, Аллоҳ ғофур ва раҳимлидир.

Шундагина ҳақ ва ботилнинг ораси очилган бўлиб, йигит-қизларимиз ўз аҳволларини ислоҳ этишлари учун уларга ўзлари инонган туйғулари билан ҳақиқат орасидаги масофанинг очиқ эканини эслатиб турган бўламиз. Лекин бу масофани англаш учун ҳақ билан ботилни бир-биридан айирган афзаллик, ботилнинг энг қуйи қисми билан ҳақнинг илк даражасидан пайдо бўлмоқда ва ораларидаги фарқ оддий бир ҳаракат эканини билиб олишимиз керак.

Олдинги саҳифаларда изоҳ этганимиз каби ҳақ юксалиш ва такаммулнинг тепасида турган мустақил бир натижа эмас, фақат бир-бирига яқин даражали зинапоядир. Биринчи даражаси яшаганимиз ботилдан бошланади. Охирги даражаси эса Сизни ўзига тортган Аллоҳнинг шариатида ва ҳукмидадирки, такаммулда турибди. Бу ҳақиқатни кўриб, унга ишонгандан кейин у зинапоядан аста-аста чиқилади. Яъни бу бирдан даврага отилиш, юксакка қалқиш деган гап эмас.

Ўз-ўзингизга вужудингиз ва юзингизни беркитмоқ учун ҳижобни мажбур қилишга тоқатингиз, иродангиз ёки ёрдамчи шартлар бўлмаса, вазиятингиз етилгунга қадар ўзингизни, бундан озроғига мажбурланг. Сизнинг кийим-кечагингиз ва кўринишингиз Аллоҳ ризосидан нақадар узоқ бўлса, уларни ўзгартирмоқ учун ўзингизда қудрат топа олмасангиз, ҳеч бўлмаса фарз қилинган ибодатларни бажаринг ва Аллоҳнинг китобидан ҳар куни эрталаб ва оқшом тушунган ҳолда бир бўлимини ўқишни ўзингизга шарт қилиб қўйинг.

Ислоҳ учун бу қадар иш қилишга кучингиз етмаса, аҳвол таҳликали эканини ичингизда туйган ҳолда, Аллоҳ таолога содиқ ва қўрққан бир қалб ила сиғиниб, Ундан қувват истанг. Чунки тўғрилик билан Аллоҳ таолога сиғинмоқ зафар на тавфиқнинг манбаидир. Аллоҳ таолога бутун вужуд билан йўналиш йўлнинг ниҳоясида ҳаққа қовушишга эриштиради.

Аммо мусибатнинг асли ҳақни билиб инонгандан кейин бирор бир сабаб билан унга йўналмаслик, ортга қайтишдир. Бу эса Аллоҳ таоло сизни қизиқтирмайди, унинг қўли интиқом учун сизга етмайди, ҳукми ҳам сизга тааллуқли эмас каби тушунчаларга келганингиз сабабидандир. Бу мусибатдир.

Ҳа, бу каби ҳоллар Аллоҳ ғазабига ва жазосига учраш нуқтаи назаридан ниҳоятда оғирдир. Аллоҳнинг жазоси инсонни қуршаб олган, шошилинч тарзда келадиган жазо эмас. Дарвоқе, ақлнинг кўрлиги ва қалбнинг ногиронлигидан ҳар қандай хотирлатиш туфайли ҳам бунга ишонмайдиганлар топилади. Токи унга ўлим келсагина, ўлим ёқасидан олсагина, пушаймонлик ҳолига қайтади. У пайтда эса ортга қайтмоқ ҳам , пушаймонлик ҳам ёрдам бермайди.

Аллоҳ таоло бу оқибатни ва унинг сабабини шундай очиқлайди: «Парвардигорининг оятлари билан панд-насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган, ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Дарҳақиқат, Биз (Қуръонни) англамасликлари учун уларнинг дилларини пардалаб, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Демак, агар сиз уларни ҳидоят — ҳақ йўлга чақирсангиз ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар. (Каҳф, 57)

Аллоҳ таолога инонмаган бўлсангиз, шубҳасиз, шариатига, ҳисоб ва жазо куни бўлмиш охиратига ҳам инонмаган бўласиз. Бу иймоннинг шарти сифатида мазкур китобда келтирган фикрларимизни кўнглингизда жиддий ва аҳамиятли бир ерга жойлаштирасиз, иншааллоҳ! Токи бирор бир ботил билан сизни алдашга уринмаганимни ва сизнинг қўлларингизга соф ҳақиқат бўлмиш Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа нарса қўймаганимга ишонганингизда бу ҳуқмларнинг тадрижий марҳалаларини излаб, уларни амалга оширишга киришарсиз. Бу дунёнинг орзулари, ришталари, дўстлари ва қариндошларининг одатлари сизни орқага тортиб, Аллоҳнинг амрини бажаришингиз учун йўлингизга тўсиқ қўйишларини кўрасиз.

Бундай пайтда ўзингизда ҳақ йўлга кирмоқ учун куч топа олмасангиз, заифлигингиз, ночорлигингизни баҳона қилманг. Агар қувват ва тавфиқни Аллоҳдан олсангиз, нафсингиз ҳукмларидан, одатларингиздан, қариндош-дўстларингизнинг инсофсизлигидан қутулмоқ учун Аллоҳ таолонинг эшигига бош уришингиз керак.

Иймонингиз буни бажаришда завқ уйғотмаса ва қобирғаларингиз орасидаги қалбингиз сизга ёрдам этмаса, Аллоҳга ишониб, ишонмаганингиз хусусида шубҳаланишингиз керак. Ва билингки, бу ҳол сизда давом этар экан, қочиш ва қутулиш учун имконият бўлмаган даҳшатли оқибатга қараб бормоқдасиз.

Билингки, бу дунёнинг сархушлиги нақадар лаззатли бўлса-да, бир онлик уйғоқлик ва интибоҳ қутулишингизга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса, валлоҳи, жуда кўп фойда келтиради.

Яна билингки, дунёнинг завқи нақадар тотли бўлса-да, ниҳоясида сиздан ҳаққингизни орқага оладиган бир чўкиш бордир. Бу ҳам, валлоҳи, сизга келмоқда.

Ва яна билингки, муҳофаза этишингиз мумкин бўлган бирор бир ёш бугун ўзини алдаган, бошини чалғитган бир нарсага мубтало бўлса, унинг сабаби ила олий Аллоҳ тарафидан эртага сизга бир жазо келажакдир.

Бу айтганларимнинг охирида ҳам, бошланғичида ҳам сизга огоҳ этган нарсаларни эсдан чиқармангки, эркак ҳаётида аёл мутлақ таҳликали, дунёвий балодир. Шунинг учун кўринишингизда Аллоҳ таолога бўлган тақвоингизни Аллоҳ ризоси йўлида эркакка ёрдам ҳолига келтиринг.

Аллоҳ таолога бўлган фазилатингизни эркакнинг шайтон йўлида сайр этмаслиги учун ёрдам ҳолига келтирмоғингиз керак. Ҳидоят, тавфиқ ва ёрдам ёлғиз Аллоҳдандир!

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

Мавзуга оид мақолалар

19:34 / 09.12.2016 3609
Татаристонлик ёш муслима Қуръоннинг энг яхши хофизаси унвонини қўлга киритди Ингушетияда  аёллар давоми...

17:36 / 25.10.2017 6562
ЭЪЛОН ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛАДИ Азиз муслималар Юртимизда муҳтарам давоми...

13:09 / 10.01.2018 4343
quotМен 50 йил умр кўрдим, дунёдаги жуда кўп мамлакатларни кезиб чиққанман, жуда кўп яхшиёмонларни кўрганман. давоми...

11:07 / 03.12.2022 3366