Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ўз душманларига берган жавоблари ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ даврларида у кишининг рақобатчиларидан бири имомни шогирдлари ва издошлари олдида изза қилиш мақсадида бир ғаламис савол тайёрлабди. Улуғ имом ўз шогирдларига дарс берадиган жойга келиб,  Абу Ҳанифага шу саволни берибди:

― Бир киши бор, уни ҳамма мусулмон деб билади, лекин унинг айрим гаплари куфрга ўхшайди, мен уни қандай ҳукм кутишини билмоқчиман.

Бу одам шундай дейди: «Мен жаннатдан умид қилмайман, мен жаҳаннамдан ҳам, Аллоҳдан ҳам қўрқмайман. Мен ўлимтикни роҳатланиб ейман, намозни рукусиз ва саждасиз ўқийман.

Ҳақиқатни ёмон кўраман, фитнани яхши кўраман. Яҳудийлар ва насронийларни ёқлайман. Кўрмай туриб, гувоҳлик бераман». Сиз бу одам ҳақида нима дейсиз? Имом Абу Ханифа жавобини савол билан бошлабди: «Сенинг бу одам ҳақида фикринг қандай?» Мен нима ҳам дея оламан, ахир бу саволни сиздан сўраяпман-ку, деган жавобни эшитгач, ўз шогирдларидан сўрабди. Шогирдлари бу сўзлардан худосизликнинг ҳиди келяпти, дейишибди. Бу сўзларга жавобан Имоми Аъзам юзда табассум билан айтилган сўзларнинг маъносини бирма-бир чақа бошлабди: «Бу киши мукаммал иймонли мўминдир. Чунки айтилган ҳар бир сўзи ўхшатиш бўлиб, уларнинг ҳар бирига изоҳ бор. У киши жаннатдан умид қилмайман дейди, лекин у жаннатнинг Яратувчисидан умид қилади, Буюк Аллоҳдан умид қилади. У дўзахдан қўрқмайди, дўзахнинг эгасидан қўрқади. У: «Аллоҳдан қўрқмайман» деганда, Аллоҳнинг одиллигини назарда тутган. Аллоҳ унга адолатсизлик қилишидан қўрқмаслигини айтган, чунки Аллоҳ адолатлидир. У ўлимтикни ейишни айтганда, балиқни назарда тутган. Руку ва саждасиз намоз эса жаноза намозидир. Ҳақиқатни ёмон кўриши эса бу ўлимдир. Зеро, ўлим ҳақ! Аллоҳга кўпроқ ибодат қилиш учун у ўлимни истамайди. Фитнани яхши кўраман, деганда у фарзандларини назарда тутган. Чунки Қуръони Каримда, бойлик ва фарзандлар фитнадир, дейилади. (Тағобун, 15). Яҳудийлар ва насронийларни ёқлайман, деганда у улар бир-бирлари ҳақида айтган сўзларини тасдиқлайман деганидир. Кўрмай туриб гувоҳлик бераман, деганда у Аллоҳга ва охират кунига ишонишини айтган, ахир у буларни кўрмаган». Имоми Аъзамнинг сўзларини тинглаб турган киши ниҳоятда таажжубланди ва ўзича ўйлади: «Бу қандай илм? Бу қандай ақл? Ахир мен шундай ақл соҳиби билан рақобатлашяпманми?» У киши Имоми Аъзамнинг қўлларидан тутди ва шу кунга қадар қилган барча ёмонликлари учун улуғ имомдан кечирим сўради.

«islam.today.ru» сайтидан олинди.

     
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади   «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан давоми...

12:08 / 04.03.2017 23717
gallery linkfile ids3706,3707 «Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг иккинчи куни эрталабки қисми ҳам давоми...

10:56 / 28.01.2017 3119
Қулупнай мевасининг яхши пишганларини санчқи ёрдамида эзиб, 15 дақиқага юзга суртилади. 15 дақиқадан кейин давоми...

22:31 / 13.12.2016 4439