Онаси гуноҳга мажбурласа, фарзанд нима қилади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх ҳазратлари, кўча-кўйда ҳижобда юрган аёлларни, қизларни кўрсам, ҳавасим келади. Неча йилдан буён мен ҳам ўрайман десам, онам рози бўлмайдилар. Аввал турмушга чиққин, кейин ўзинг биласан, дейдилар. Сиз бундай ҳолларда онага тушунтиришни, мулойим сўзлар билан кўндиришни маслаҳат берасиз. Лекин улар гапларида туриб олсалар, кўчада рўмолсиз юришимда гуноҳ борми ёки йўқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Мен, одатдагидек, онангизга бу масалани одоб ва мулойим сўзлар билан англатиб бораверишни яна бир бор таъкидлайман. Муслима аёл юз ва кафтидан бошқа жойларини номаҳрамлардан тўсиши шаръан фарз ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлсин. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
  Энди бунинг имкони бор Маълумки, «Омина»Ўзбекистон муслималарига мўлжалланган ягона электрон журнал давоми...

15:48 / 15.03.2018 4717

19:54 / 11.12.2016 6029
САВОЛ Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг. сени оқ давоми...

17:00 / 16.10.2016 4207
САВОЛ Икки йўлдан бошқа ердан чиққан нарсаларнинг қай бири таҳоратни синдиради ЖАВОБ Нажосатларгина чиқса давоми...

22:11 / 17.03.2017 5461