Қадимда боланинг ДНКси қандай аниқланган?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар бирор аёлда ёмон иш қилганидан кейин ҳомила пайдо бўлса-ю, ўз айбини яшириш учун уни ўзининг никоҳий эридан бино бўлганини даъво қилса, зийрак момолар боланинг насабини қуйидагича аниқлаганлар. Ҳомиланинг туғилиш вақти яқинлашиб, тахминдаги саноқли кунлар қолгач, аёлнинг эрини, унинг шакл-шамоилини яхши биладиган ҳушёр ва фаросатли бир холис аёл шубҳадаги ҳомиладорга бириктириб қўйилган. Унинг вазифаси – чақалоқ туғилиши биланоқ, унинг юзига қараб, кимдан бўлганини аниқлаш бўлган.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳикмати ва мўъжизасини қарангки, чақалоқ туғилганидан токи бир неча соатгача худди отасига қуйиб-қуйгандек ўхшаб турар экан. Умрининг иккинчи кунидан бошлаб бу қиёфа уни тарк қилар ва бола бошқа кўринишга ўтар экан! Буни уйимизга меҳмон бўлиб келган бир онахондан эшитиб ҳайратдан ёқа ушлаган бўлсам, «Роваиул баён» тафсирида келган саҳиҳ ҳадисни ўқиб, уларнинг заковатига таҳсин айтдим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятга кўра, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зинода айбланаётган аёлнинг боласини аниқлаш учун қуйидаги топшириқни берган эдилар: «У аёлни кузатинглар, агар туққан боласининг кўзи сурмали, думбалари катта ва икки оёғининг болдири гўштли бўлса, у Шарик ибн Саҳмодан бўлади». Муддат етиб бола туғилгач, қараган доялар унинг худди шу сифатларга эга эканини кўрганлар.

Зебуннисо Қутбиддинхон қизи

Мавзуга оид мақолалар
Бу қиз Малайзияда жуда машҳур бўлиб, унинг миллионга яқин мухлислари бор. Ҳар сафар у ойнаи жаҳонда кўринар давоми...

11:54 / 28.02.2017 10349
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мажлиснинг якуни «Ижтимоий масалалар»га бағишланди. давоми...

19:58 / 11.12.2016 4867
Эр ва хотин ўттиз йил бирга ҳаёт кечирдилар. Ўттиз йиллик ҳаёти давомида аёл ҳар куни эрталаб ширмон нон ёпар давоми...

22:31 / 23.01.2024 12559
Янги туғилган чақалоқ билан рўза қандай тутиладиХўш, рўза пайтида она сутида қандай ўзгаришлар содир бўлади давоми...

01:18 / 16.05.2020 4992