Ҳикматлар булоғи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайтоннинг бир талай тузоқлари бор: Аллоҳнинг неъматлари билан гердаймоқ, Аллоҳнинг берганлари билан мақтанмоқ,

Аллоҳнинг бандаларига кибру ҳаво қилмоқ, Аллоҳнинг ахлоқ асосларидан чиқиб, ҳавойи нафсга берилмоқ.

Нўъмон ибн Башир

Қалбнинг давоси бештадир: солиҳлар билан ўтириш, Қуръон қироати, оч юриш, кечалари ибодатда бўлиш, саҳарда тазарру билан дуо қилиш.

Абдуллоҳ Антокий

Бирон хатога йўл қўйган киши узр сўрагани дуруст. Ахир Одам ҳам узр сўраганлигидан бир натижага эришган.

Абдураззоқ Самарқандий

Йигитлар учун шарм-ҳаё ва баҳодирлик, кексалар учун сабр ва маърифат яхшироқдир.

Саъдий Шерозий

Қуёшнинг ҳар ботишида бир парча камайишинг бор.

Ҳасан Басрий

Қалблар ҳам қозон каби ичидаги бор нарса билан қайнаб туради. Тиллар эса унинг чўмичидир. Киши гапираётганда тили қалбидаги нарсани олиб чиқади, яъни дилнинг таъмини баён қилади.

Яҳё ибн Муоз

Кибрсизлик лофин урма, уни кўрмоқдан кўра қоронғу тунда чумолининг изини кўрмоқ осонроқдир.

Абдураҳмон Жомий

Тавбангнинг тўғри бўлиши гуноҳингни билиш билан, амалингнинг тўғри бўлиши мағрурликдан воз кечишинг билан, шукрнинг тўғри бўлиши камчилигингни билишинг биландир.

Умар ибн Хаттоб

Фарзандингни тили калимага жуфтланган кундан бошлаб, унинг онгига қуйидаги уч муборак жумлани қуймоғинг фарздир: Ассалому алайкум, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, Аллоҳу Акбар.

Абу Лайс Самарқандий

Сенинг назарингда гуноҳлар кичрайгани сари Аллоҳ ҳузурида улканлашиб бораверади. Сенинг назарингда катталашгани сари эса Аллоҳ ҳузурида кичрайиб боради.

Фузайл ибн Иёз

Ислом дини инсонларнинг бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтли -саодатли бўлишини истайди.

Имом Раббоний

Эй одам боласи! Сенинг саҳифанг очилди, икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди. Биттаси ўнг тарафингда туриб, яхшилигингни ёзади, иккинчиси чап тарафингда ёмонлигингни битади. Нимани хоҳласанг қилавер! Вафот этганингда саҳифанг беркитилади ва қабрингда бўйнингга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрдан чиқасан.

Ҳасан Басрий

Одамийга ёмон айб шуки, ўзига зиён етказадиган нарсага эришганига шод бўлгай.

Ҳаким ат-Термизий

Аллоҳ таоло Исломдан насиба олган кишини Исломдан бенасиб киши каби қилиб қўймайди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд

Аллоҳ таоло сен ҳақингда ҳукм чиқаришини билмай туриб кулишинг, қилган гуноҳларингдан ҳам каттароқ гуноҳдир. Фурсатни қўлдан бой бериб, қилолмай қолган бир гуноҳ ишингдан хафа бўлишинг, гуноҳдан кўра каттароқдир.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

Ҳар бир нарсанинг чегараси бўлади. Исломнинг чегаралари қуйидагилар: тақво, камтарлик, сабр, шукр. Тақво ишнинг асоси, камтарлик кибрдан узоқ бўлиш, сабр дўзахдан нажот топиш, шукр жаннат билан мукофотланишдир.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу

Шайтон бўш, сен эса машғул. У сени кўради, сен эса кўрмайсан. Сен уни унутасан, у сени унутмайди. Бунинг устига нафсингдан сенга қарши шайтонга ёрдам бор.

Яҳё ибн Муоз

Илмнинг ҳаммаси дунёдир. Охират эса унга амал қилишдир. Ихлос билан қилинганидан бошқа ҳамма амал беҳудадир.

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий

Дунёнинг ҳаммасини тарк этишлик бу дунёнинг борини охиратга олиб кетишликдир. Дунёнинг ҳаммасини тарк этган киши дунёнинг борини олибди. Кимки дунёнинг ҳаммасини олса, барчасини тарк қилибди. Хуллас, дунёнинг ҳар бирини олиб кетишлик дунёнинг ҳар бирини тарк қилишдадир ва дунёни қолдириб кетишлик дунёнинг ҳаммасини эгаллаб олишдадир.

Яҳё ибн Муоз

Обидлик ҳақиқати уч нарсададир: 1. Банда қул кабидир, ўзини Аллоҳ таоло берган мол-мулк эгаси ҳисобламайди. Қулда ҳеч қандай мол- мулк бўлмайди; 2. Банда барча мол- дунёни Аллоҳ буюрган йўлларга сарф этади; 3. Банда Аллоҳ ман этган нарсалардан ўзини сақлайди.

Банда Аллоҳ унга ато этган мол-дунё билан ўралашиб қолмаса, Аллоҳ буюрган жойларга сарф қилиши осон кечади. Банда Аллоҳга таваккул қилса, иродали ва сабр-бардошли бўлади. Банда Аллоҳ буюрган нарсалар билан машғул бўлиб, қайтарганларидан ўзини тийса, одамлар билан муомаласи риё ва мақтанишдан холи бўлади.

Имом Жаъфар Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
 Маълумки, мамлакатимизда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичлари давом этмоқда. Бухоро ва Навоий давоми...

06:59 / 06.03.2018 2877
Қиличбоз Ибтижоҳ Муҳаммад 2016 йилда Олимпиада ўйинларида АҚШ терма жамоаси таркибида қатнашиб, совриндор давоми...

21:53 / 07.02.2019 2254
Бугун «Ҳилолнашр» нашриётматбаа мажмуасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига давоми...

22:40 / 02.02.2017 8845
Истиъоза бу «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» дир. Маъноси «Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан давоми...

05:48 / 23.11.2016 9333