Саудия Арабистонида ботаника боғи қурилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қумликлар орасида 160 гектар майдонга эга бўлган улкан қурилиш лойиҳалаштирилмоқда ва Британия ва Дания муҳандислари томонидан қурилиши режалаштирилган. Бу янги архитектура дурдонаси «Қирол Абдуллоҳ Халқаро боғлари» деб номланади. Дунёдаги энг йирик яшил лойиҳа бўлиши кутилаётган «Абдуллоҳ боғлари» Ар Риёд атрофида (шаҳар чеккасида) қурилиши режалаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари 2015 йилнинг октябр ойида бошланади ва уч босқичда амалга оширилади. Лойиҳага кўра, марказий бинони икки тарафдан боғлар ўраб туради ва ярим ой шаклини ҳосил қилади. Боғлар иқлимни назорат қилиш функциясига эга бўлиши кўзда тутилган. Боғнинг ҳамма жойида турли экзотик қушлар учун қушхоналар ҳам барпо этилади. Шунингдек, «Абдуллоҳ боғлари» лойиҳаси таркибига табиатшунослик музейи, зиёратчилар учун дам олиш масканлари ва болалар учун ўйин майдончалари киради. «Абдуллоҳ боғлари»нинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, у мустақил (автоном) равишда ишлайди, боғ янги технологиялар асосида қуёш, шамол ва бошқа когенерация манбалари ёрдамида ўзини қувват (энергия) ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлайди. Йирик ер ости сув ресурслари бутун боғни таъминлайди, махсус нам тутиш тизими эса буғланаётган сувни сақлаб қолиб, кейинги истеъмол учун тозалаш имконини беради.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Бандалари учун нима афзал эканини яхши билиб, бизларга бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз ўқимоқни фарз давоми...

15:59 / 28.12.2016 5114
embedhttpswww.youtube.comwatchvkWpfMSgXhd4embed

12:07 / 17.05.2017 5603
gallery linkfile sizemedium ids16623,16603,16596,16597,16558,16563,16594,16624,16620,16621,16626,16627 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога давоми...

11:39 / 11.03.2017 5784
     Дунёдаги энг баланд бинони қураётган Саудия Арабистонининг қурилиш компанияси лойиҳани якунига давоми...

15:47 / 20.02.2017 4948