Устоз, қалблар Сизни қўмсайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Ассалому алейкум! Ҳурматли сайт ходимлари! Аллоҳ барчамизга бу улкан мусибатни кўтаришликка сабр берган бўлсин. Ўша мудҳиш куннинг эртасига баъзи дилдаги сўзларим қофия бўлиб келиб ёзган эдим-у, юборсамми-йўқми деб ўйланиб қолган эдим. Ушбу сатрларни сизларга ҳавола қилсам.

Бугун қалбим чунон ўртайди,

Кўзлар ҳануз Сизни излайди.

Бу ҳижронга малҳам тополмай,

Устоз, қалблар Сизни қўмсайди.

 

Тақдир экан, не чорамиз бор?

Қалблар тўла фарёдимиз бор.

Сизга айтсам, азиз устозим,

Олам тўла армонимиз бор.

 

Ҳеч бир куним Сизсиз ўтмасди,

Ёзганлариз қўлдан тушмасди.

Қаён кетди йўлчи юлдузим,

Хаёлимда сира сўнмасди.

 

Суйсам ҳамки, боролмас эдим,

Вақтиз оз деб, йўқлолмас эдим.

Армон қучиб бу бечорангиз,

Бир тушимда кўрсайдим, дедим.

 

Эй Аллоҳим, гуноҳга йўйма,

Мен қулингни итобга тутма.

Қандоқ қилай, ҳижрон ўртайди,

Энди юртни олимсиз қўйма.

 

Ё Раб, ани раҳмат айлагин,

Қабрин Беҳишт, Жаннат айлагин.

Пешқадамлар, сиддиқлар билан,

Қиёматда хандон айлагин.

 

Энди Сизни ҳеч ҳам унутмам,

Фарзандимга номиз қўюрман.

Зора, болам Сиздай бўлса-ю,

Шояд, ундан Сизни тополсам.

Насимжон

12.03.15

Мавзуга оид мақолалар
Азиз болалар Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми Баъзиларингиз биларсизлар, аммо давоми...

17:32 / 12.03.2017 7790
Бир дўстим бўлган воқеани ҳикоя қилиб берди. Ана шу ҳикоя бугунги кунимизга ва бугунги мавзуимизга анча мос давоми...

09:51 / 29.11.2016 6401
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

13:06 / 25.02.2019 4252
НЕЪМАТГА МАСТ БЎЛИБ ҚОЛМАГИН Инсон Аллоҳ томонидан берилаётган неъматларга эмас, бизларга офият, омонлик, давоми...

16:04 / 03.04.2019 4483