“Ҳилол-нашр” билан танишув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 24 февраль 2018 йил санасида Тошкент вилоятининг Назарбек туманида жойлашган 8-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари “Ҳилол-нашр” нашриётига ташриф буюришди. Ёш меҳмонлар устозлари назоратида аввал нашриёт ва босмахона ишлари билан танишдилар, улар китоб қай даражада меҳнату машаққат билан қўлга тегишини ўз кўзлари билан кўриб гувоҳи бўлдилар. Сўнгра китоб дўконига кирдилар ва у ердаги иш жараёни билан ҳам яқиндан танишишди. Кейин эса “Ҳилол-нашр”нинг катта мажлислар залида бўлишиб, олима Одинахон Муҳаммад Содиқ ва нашриёт бош муҳаррири Озод Мунавварнинг нутқларини тингладилар. Улар ўқувчиларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақларида, у кишининг қилиб ўтган ҳамда мерос қолдирган ишлари, шунингдек, китоб ва унинг қадри тўғрисида гапириб бердилар. Ажойиб суҳбат шеърхонликка уланиб кетди. “Муслимаат.уз” сайти ходималари Алишер Навоий ғазаллари ва ўқувчи қизлар эса ўзлари ёзган шеърлардан йиғилганларга айтиб беришди. Шунингдек, ўқувчилардан ҳамда ўқитувчилардан ушбу саёҳатдан таассуротлари сўралганда улар жуда хурсанд бўлишганини, китоб чиқариш мураккаб жараён эканини билишганини ва бошқа дил сўзларини изҳор этишди. Меҳмонларга “Ҳилол-нашр” нашриёти томонидан китоблар совға қилинди. Зуҳрахон ҲАМДАМОВА, “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.  
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз давоми...

11:41 / 29.11.2016 5073
embedhttpswww.youtube.comwatchvN5T1gf7fDUoembed

14:59 / 12.06.2017 3512
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак Дунёда байрамлар тўлиб ётибди, Уларнинг асли бир чўпчак, ё давоми...

06:10 / 20.11.2016 3745
Хабар берилишича, Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонга қилган ташрифида Ўзбекистондан 5200 та давоми...

10:23 / 23.01.2017 3219