Дунёда илк бор физиологик жойнамоз яратилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жойнамоз НАСА технологиясидан фойдаланилган ҳолда ихтиро қилинди. Жойнамоз ихтирочилари бўғимлардаги оғриқларнинг камайиши, қон айланишини яхшилаш ва ибодатдаги шахснинг қувватини ошишини ваъда қилишмоқда.

«Канаданинг «Timez-5» компанияси ишлаб чиққан ушбу янги жойнамоз, мусулмонларга ибодат билан бирга жисмоний устунликларни ҳам таклиф этади. Тўрт йиллик кенг миқёсдаги тадқиқотлардан сўнг юзага келган бу жойнамоз НАСАда фойдаланиладиган технологияларни ўзида жамлаган ва намоздаги турли ҳаракатларни қўллаб-қувватловчи илк маҳсулотдир», дейди Надер Сабри, «Timez-5»нинг асосчиси ва бош директори.

«Жойнамоз ибодат қилувчининг кўп йиллик бир хил ҳолатида енгиллик беради, қон айланишини яхшилайди. Шунингдек, қувват даражасини оширади. Намоздаги жисмоний ҳаракатлар соғлиқ учун жуда фойдали, лекин бу кам ҳаракат натижасида ёки қарилик оқибатида бўғимларида оғриқлари бор инсонларга тегишли эмас. Бизнинг гилам жойнамоз Исломнинг 1400 йиллик тарихида илк бор илмий инновациялар натижасида ушбу муаммони ҳал қилади». Жойнамоз беш қатламли, юқори мураккабликдаги маҳсулотдир. Жойнамознинг устки қисми микро тўқимадан қилинган бўлиб, кейинги уч қатлам сингитади, ушлаб туради ва намоз вақтида ибодат қилувчининг вазнини тақсимлайди, бунинг оқибатида оёққа, товонга, тиззага, бўксага ва белнинг пастки қисмига бўладиган босимни камайтиради. Жойнамоз микробларга қарши қатламга эга бўлиб, у бактериялар билан курашади. Шунингдек, сирпанишга қарши асос ,намоз вақтида сирпанишнинг олдини олади. Ихтирочилар жойнамозни имкон қадар сўнгги технология имкониятлари билан бойитишга ҳаракат қилишган. Оддий гиламча чанг каналарининг кўпайиши учун жуда қулай жой. Кўпчилик мусулмонлар нафас йўллари касалликлари билан оғрийдилар ва одатда, бунинг сабабини тушунмайдилар. Шунинг учун бу жойнамоз антибактериал қатламга эга. Юқори қатлами юмшоқ ва иссиқликка чидовчан, шунинг учун у ибодат қилувчига тўғри ҳароратни сақлаб туради. «Баъзи инсонлар бу жойнамоз жуда ҳам замонавий ва намоздек ибодат учун хос эмас, унда Исломнинг соддалиги йўқ деб ўйлайдилар, дейди Надер Сабри, «Timez-5»нинг асосчиси ва бош директори. ― Аммо бундай эмас. Бу инсонлар ҳаётига ижобий таъсир кўрсатган маҳсулот. Айнан шунинг учун бизнинг шиоримиз: беш қатлам, бешта устунлик, бир кунда беш маҳал». Жойнамоз жануби шарқий Осиёда ихтиро қилинган бўлиб, вазни 1,5 кг. Унинг фақат битта ранг ва безакдагиси бор бўлиб, бу қаймоқ рангдаги исломий безак сифатида чексизликни англатувчи белги туширилган жойнамоздир. Унинг нархи 270 АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу жойнамозни фақат компаниянинг интернет саҳифаси орқали харид қилиш мумкин (www.timez5.com).

«Islam-today.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
OLYMPUS DIGITAL CAMERA Лондондаги Сенат Хаус кутубхонасида Британиянинг Муслим Ҳендс хайрия ташкилоти томонидан давоми...

14:31 / 15.12.2019 3182
Зулҳижжа ойининг фазилатлари ва унда амалга ошириш мустаҳаб бўлган амаллар Замон ва маконлар эгаси бўлган давоми...

15:16 / 12.03.2017 5170
Ер юзида денгизлар кўп. Уларнинг номлари ҳам хилмахил. Денгиз номларининг кўпи уларнинг кўринишига мос давоми...

21:00 / 16.07.2019 3366