Алвидо устоз, алвидо, Ҳазрат!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳурматли сайт ходимлари, мана Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафотларидан бир неча кун ўтган бўлса ҳам, уларни эслашим билан кўзимга ёш келади. Ҳатто бугун« islom.uz» сайтига жойланган янги икки маколанинг тагидаги ҳазратнинг исмларидан кейин қавс ичидаги «раҳимаҳуллоҳ»ни кўришим билан  қалбимда оғриқ пайдо бўлди.

Мусибат оғир бўлди, албатта. Мен устоз билан яқиндан таниш ҳам эмасдим. Уларни фақат масжидларда маъруза қилишга борганларида кўрардим, холос. Ҳатто қўл бериб кўришмаганман. Асосан, уларнинг  китобларини ўқиб илм олардим. Уларни шу сабабли ўзимга устоз деб билардим. Ҳазратни Аллоҳ учун яхши кўрардим.

Сайт орқали қилаётган ишларидан бохабар бўлиб турардим. Бир неча бор уйларига зиёратга боргим келарди-ю, бир нарса тўсарди. Менга ажратадиган вақтларини ундан кўра, керакли илм олишгами ёки илм қолдиришга ажратганлари маъқул деб ўйлардим. Шу сабабли вақтларини ўғирламай, деб сайтга ҳам кўп савол йўлламасдим. Ундан кўра саволларимга китобларидан жавоб қидирардим. Лекин бугун, барибир, армон бўлиб қолди. Бориб дуоларини олсам, яхши бўлармиди, деб ўйлаб қоламан. Биз, мухлисларга бу мусибат шунчалик оғир келган экан, сиздек яқинларига ундан-да оғирлиги аниқ. Шу муносабат билан сайт ходимларига, оила азоларига, шогирдларига ва Шайхнинг яқин инсонларига чуқур таъзия изҳор қиламан. Ҳаммамизга Аллоҳдан сабр сўраб қоламан. Жойлари жаннатдан бўлсин.

Акмал

Мавзуга оид мақолалар
Мурид беодоблик қилганда бунинг иқоби кечикса, «Агар бу беодоблик бўлганда У Зот мададни кесар ва мени давоми...

11:09 / 26.06.2019 4421
САВОЛ Аборт қилишни гуноҳ санаймиз. Спирал қўйишликни ҳаром деб эшитдим. Шариат нуқтаиназаридан жавоб давоми...

18:09 / 16.10.2016 6660
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:06 / 23.04.2023 3201
Йигирма еттинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун Рамазоннинг йигирма еттинчи куни. Тобора ниҳоясига етиб давоми...

19:40 / 22.06.2017 18192