Фейсбук ҳукмлари ва одоблари (давоми) 2. Саҳифа (profile photo)ёки фон (cover photo) учун сурат танлаш одоблари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунда кўпчилик ўзининг ёлғиз тушган ёки дўстлари ё қариндошлари билан тушган суратини саҳифанинг биринчи устки қисмига қўйишга ружу қўйган.

Фейсбук саҳифаларидаги кишилар асосан икки хил бўлиб, бири фотосуратларни жоиз деса, иккинчилари уларни тақиқлайди. Уларнинг баъзилари тақиқлашда ҳаддан ошиб, жоиз дейдиган уламоларга эргашувчилардан ҳам юз ўгириб юборади. Шундай экан, шу ўринда ушбу сатрларнинг котибига бу борада етиб келган ҳужжатларни тақдим қилишга эҳтиёж туғилади. Аллоҳ ёрдам берсин.

Фотосуратлар ҳукми:

Фотосуратлар яқинда пайдо бўлган янги масалалардан биридир. Унинг ҳукмини билиш учун мутахассислар ёрдамида масаланинг моҳиятини тўғри тасаввур қилиб олиш керак.

Мутахассислар шундай дейдилар: фотосурат – тасвири ирода қилинган нарсага ёруғлик тушириб, унинг аксини қоғозга чиқариб олишдир. Бунда суратнинг нури линза орқали акс этади, тасма устидаги махсус қатлам уни сақлаб қолади. Шунинг учун ҳам у «фотография» дейилади («фото» – юнон тилида «ёруғлик», «нур» дегани, «графо» – ёзмоқ).

Сурат – ўша махсус қатлам сақлаб қолган нурнинг қоғоздаги аксидир. Агар расм ва фотосуратнинг ҳақиқати шундай бўлса, билингки, унинг ҳукмида келишилган ва ихтилоф қилинган тарафлар бор.

Уламолар иттифоқ қилган тараф:

1. Зарурат ва эҳтиёж юзасидан суратга олиш жоиз. Масалан, паспорт ва шунга ўхшаш нарсалар учун суратга тушиш жоиз.

2. Тақиқланган нарсаларни суратга олиш эса ҳаром. Чунки ҳаром ишга восита бўладиган нарса ҳам ҳаромдир. Масалан, ўзини улуғлаш учун расмга тушиш ёки номаҳрам, аврати очиқ аёлни суратга олиш каби.

3. Жони йўқ нарсани суратга олиш жоиз. Масалан, дарахтлар, гуллар, манзаралар ва ҳоказо.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Қурра ибн Иёс алМузаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор давоми...

22:30 / 04.03.2023 2628
embedhttpswww.youtube.comwatchv63hT01Fcl4embed

16:38 / 13.08.2018 3597
ТАСКИН 10 март Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳ вафот қилган кунлари кечаси давоми...

10:27 / 08.04.2019 8324