Узоқ умр кўришнинг мусулмонча услуби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


ХХ аср охирида турли мамлакат олимлари узоқ яшаш рецептларини астойдил излай бошладилар. Узоқ муддат давомида кўп маблағ сарфлаган ҳолда ўтказилган тажрибалар охир-оқибат чекка қишлоқда яшайдиган оддий мусулмонга ҳам маълум бўлган натижаларга олиб келди.

Оз е – кўп яшайсан!

Барча мусулмонларга маълумки, суннатга мувофиқ тўғри таомланиш керагидан ортиқча емасликни билдиради: ошқозоннинг 1/3 қисми таом учун, 1/3 қисми сув учун ва 1/3 қисми ҳаво учун.

Макак-резус (маймуннинг организми инсонникига ўхшаш бўлган тури)лар устида олиб борилган давомли тажрибадан сўнг америкалик мутахассислар ҳам айни хулосага келдилар. Аниқроғи, катталарда таомнинг миқдори ва калориясининг чекланиши ўртача ҳаёт давомийлигининг ошишига олиб келар экан. Бу айнан катталарга нисбатандир. Кичик ёшда таомнинг миқдори ҳам, калорияси ҳам боланинг эҳтиёжига мувофиқ тўлақонли бўлиб, чекланмаслиги лозим. Бундан ташқари, бу чеклашлар саратон, юрак ва қон-томир касалликлари, диабет каби хасталиклар билан касалланиш даражасини ҳам камайтиради. Бу – нафақат ҳаёт давомийлиги, балки унинг сифатининг ҳам яхшиланиши демакдир.

Шифобахш очлик

Бу мусулмонлар «рўза» деб атайдиган, Рамазонда фарз, бошқа пайтда ихтиёрий бўлган нарсанинг айни ўзидир. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида аниқландики, таомдан ўз ихтиёри билан вақтинча тийилиш ҳужайралардаги қувват алмашинув жараёнини яхшилайди ва узоқроқ вақт соғ-саломат яшашга сабаб бўлади.

Бошқача айтганда, доимий равишда вақтинча оч қолиш қаришни секинлаштиради. Бундай самара митохондрия – ҳужайранинг қувват станциялари билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Вақти-вақти билан оч қолиш уларни паст қувватли модда алмашув жараёнига ўтказади ва уларга ишдан «дам» беради. Натижада улар узоқроқ муддат хизмат қиладилар. Бундан ташқари, очлик эркин радикаллар миқдорини озайтиради ва уларни организмдан чиқариб ташлайди.

Бадантарбия

Ислом спорт билан шуғулланишга тарғиб қилади. Олимлар ҳам буни тасдиқлаганлар. Ҳозирда «150 дақиқа пиёда» деб номланган усул тавсия қилинади. Бунда пиёда юришга алоҳида вақт ажратишга ҳожат йўқ. Жамоат транспортидан воз кечиб, ишга пиёда тезроқ юриб бориш ҳам кифоя қилади. Жисмоний меҳнат каттароқ ёшда мускул массасининг фаол йўқотилишидан келиб чиққан ҳолда кўпроқ аҳамият касб этади.

Ўқиш

Мусулмонлар айнан шундай дейдилар: «Бешикдан қабргача илм изла!» Олимлар эса яқиндагина умумий ҳаёт давомийлиги кишининг қанча кўп ўқиганига боғлиқ эканини исботладилар.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, янги нейронлараро алоқаларнинг пайдо бўлиши, яъни янги материални фаол ўзлаштириш имконияти 35 ёшгача ривожланади. Каттароқ ёшларда эса энергия асосан мавжуд алоқаларни ушлаб туришга сарфланади. Инсон 35 ёшгача қанча кўп ўқиса, унда нейрон боғланишлари даражаси, яъни маълумотни қайта ишлаш имкони даражаси шунча баланд бўлади. Бу эса кексалик даврида асаб-дегенератив касалликлари ривожланиш эҳтимолини камайтиради.

Зарарли одатлар

Мусулмонлар чекиш, хамр (спиртли ичимликлар) ва наркотикларнинг ҳаром эканини биладилар. Кўпчилик бу зарарли одатларнинг ҳаёт сифати ва давомийлигини озайтиришидан ҳам хабардор. Мазкур одатлардан кичик ёшдан узоқда бўлиш билан бирга ҳаётининг маълум босқичларида улардан воз кеча олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Барчамизга маълумки, инсоннинг қанча умр кўриши она қорнида эканидаёқ ёзиб қўйилган бўлади. Бироқ Ислом таълимотларининг катта қисми инсон умрини узайтириш ва унинг сифатини яхшилашга йўналтириши эътиборлидир.

Зарнигор тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Бу йилги ҳажга қанча зиёратчи келди 2023 йил, 27 июн куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги бу йилги ҳаж мавсумида давоми...

20:59 / 04.07.2023 1743
Янги лойиҳа  ЯНГИ АСР ОЛИМИ  Аллоҳ таоло то қиёматга қадар ҳар юз йилда бир олим чиқариб туради, дейишади. давоми...

13:58 / 16.01.2018 4684
embedhttpswww.youtube.comwatchv3M1eOref9hMembed

13:25 / 02.05.2018 2643
Сарлавҳани ўқиб, ҳайрон бўлгандирсиза Муслимаат.уз сайти ходималари Андижон вилоятидаги Қуръон қироати давоми...

10:49 / 08.02.2018 4669