Компьютерда ўтирган болалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болалар ва компьютер бир-бирига мувофиқми? Бу, албатта, қуйидаги вазиятларга боғлиқ. Бир тарафдан, компьютер ёрдамида биз суратларни ҳаракатлантириб, сўзларнинг талаффузини турли эффектлар ёрдамида эшитишимиз, дарс ва машғулотларни қизиқарли ва интерактив тарзда олиб боришимиз мумкин. Иккинчи тарафдан эса ҳозирда баъзи ота-оналар фарзандларининг компьютер ёки телевизор экранига термулиб ўтиришларидан хавотирга тушадилар. Сабаби: радиация, кўзнинг зўриқиши ва флеш дарсларда бериладиган маълумотларнинг кўплиги ва тезлиги. Келинг, ушбу ҳадикларга битта-битта тўхталамиз.

Радиация

Кўпгина замонавий компьютерлар маълум миқдорда радиация даражасига эга. Агар оддий компьютердан чиқаётган радиация болалар учун хавфли бўлса, у  катталар учун ҳам хавфли бўлган бўларди. Биз, ҳаммамиз комьпютердан узоқ бўлиш ҳақида огоҳлантирилган бўлардик. Аввалги электрон-нурли трубка (КРТ ёки ЭНТ) мониторлар катта ва қўпол кўринишда бўлиб, улардан чиқаётган радиация чиндан ҳам хавфли эди.

Бу радиация турига таъсирчан бўлган аҳоли (аҳолининг 20 фоизини шундай инсонлар ташкил қилади) бундай компьютерлар олдида бўлиш натижасида, узоқ муддат давомида нурнинг зарарли таъсири остида бўлиб, кайфияти тушади ва иммунитети пасаяди. Суюқ кристалли дисплейга эга бўлган ҳозирги замонавий (ЛКД) мониторларда эса бундай муаммо йўқ. У ҳозирда кўп мамлакатларда меъёр деб қабул қилинган. Агар сиз ҳали ҳам КРТ мониторли компьютердан фойдаланаётган бўлсангиз, имкон қадар тезроқ ЛКД монитор олиш тавсия этилади. Бу ҳам сизнинг, ҳам фарзандларингизнинг соғлиғи учун муҳим.

Кўз зўриқиши

Компьютернинг кўзни толиқтириши унинг мониторининг турига ва айниқса, мониторнинг янгиланиш частотасига боғлиқ. КРТ мониторларнинг янгиланиш частотаси қуйи даражада бўлиб, бундай мониторларга яқиндан қарасангиз, экраннинг ёниб-ўчаётганининг гувоҳи бўласиз. Бундай мониторлардан узоқ муддат фойдаланиш кўзнинг толиқишига сабаб бўлади. Замонавий мониторларда эса юқори янгиланиш частотаси бу муаммони айтарли даражада камайтиради. КРТ экранлар билан кўзида муаммолар пайдо бўлган одамлар ЛКД ёки плазма экранлардан нолимайдилар. Шу билан бирга, хона етарли даражада ёритилган бўлиши аҳамиятли.

Флeш дарслар

Бунда хавотирланадиган тарафи флеш дарсларнинг болалар учун хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Кўп экспертларнинг фикрича, болаларнинг флeш дарсларига қизиқиб ўтиришининг сабаби «йўналтирилган жавоб реакцияси» деб номланган примитив рефлексдир.

«Йўналтирилган жавоб реакцияси»нинг моҳияти боланинг диққатини ғаройиб кўриниш ёки товушга йўналтириб, кейин қўрқинчли туюлиши мумкин бўлган тасвирга уланади. Айрим телевизион дастурларда тез ўзгаришлар бўлиши ёки сюрпризлар, масалан, мультфильмда кучукча ёки бирор одамнинг тўсатдан кириб келиши, диққатни ушлаб туриши, болаларни қизиқтириши мумкин. Лекин бу каби тез ўзгаришларга ва сюрпризларга бой мультфильм ва дастурлар кейинчалик болага диққатини жамлашга тўсқинлик қилади.

Асалнинг ҳам ози ширин

Худди телевизор каби компьютер орқали ҳам жуда кўплаб фойдали маълумотларга эга бўламиз. Фарзандингиз учун компьютер орқали кўрсатаётганингиз ўқиш ва ўрганишига ёрдам бериши мумкин. Лекин бу болалар истаганича компьютерда ўтириши керак дегани эмас. ТV билан бўлгани каби компьютер билан ишлашда ҳам меъёр бўлиши керак. 2 ёшдан кичик болалар 1 кунда 1 соат – 30 минутдан 2 марта. 1 ёшдан кичик болаларга эса 1 кунда ярим соат – 15 минутдан 2 марта рухсат этилиши мумкин. Компьютер болага турли билимларни ўргатиш ва ўзлаштиришда жуда яқин самарали ёрдам беради. Ҳозирги замонавий мониторлар болалар учун хавфли эмас. Секин-асталик ва мулойимлик билан борадиган флеш дарслар ва мультфильмлар ҳам болага зарар қилмайди. Лекин шунга қарамай, фарзандингиз компьютерда ўтирганида эътиборли бўлинг. Чарчаса, диққати камайса, ўтирмасин. Турли машғулотлар ўтказмоқчи бўлсангиз, ўзингиз ҳам у билан бирга ўтириб шуғулланинг, шунда ҳам қизиқарли, ҳам самарали бўлади.

«kitob.uz» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Грузия бош вазири Бидзина Иванишвили яқинда ўз қароргоҳида байрамона кечки таом ифторлик уюштирди. Ушбу давоми...

08:08 / 26.12.2016 2575
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ёлғон гапиришни ва давоми...

14:45 / 02.05.2019 6321
Иймон ва илмий далиллар Ҳар қандай инсон феълида қандайдир мутлақ қодир куч борлигига ишонч туйғуси мавжуд. давоми...

19:00 / 12.11.2016 4842
Ассалому алайкум, азиз муслима опасингиллар Юртимизга фасллар келинчаги баҳор кириб келди. Ушбу муносабат давоми...

23:53 / 11.12.2016 9075