Эй болам, дуода ҳаддингдан ошма!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг :
«Эй бор Худоё, қачонки жаннатга кирсам, жаннатнинг ўнг томонидаги оқ нарсани менга беришингни сўрайман», деяётганини эшитиб қолиб: «Эй болам, Аллоҳдан жаннатга киритишини ва дўзахдан паноҳ беришини сўра! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Келажакда, албатта, ушбу умматнинг ичида покликда ва дуода ҳаддидан ошадиган қавмлар бўлажак», деганларини эшитганман, дедилар».Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган. Исломда ота-онанинг болалар тарбияси бўйича масъулиятлари жуда ҳам катта. Ота-она ўз фарзандининг ҳар бир хатти-ҳаракати шариатга мувофиқ бўлиши учун жавобгар. Бу масъулиятли вазифани аввалги мусулмонлар қойиллатиб амалга оширганлар. Мана, ўша аброрлардан бирлари Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг Аллоҳ таолога илтижо ила қилаётган дуосида суннатга бироз тўғри келмайдиган ҳолатни сезиши билан дарҳол унга тўғри йўлни кўрсатмоқдалар. Ўғлининг: «Эй бор Худоё, қачонки жаннатга кирсам, жаннатнинг ўнг томонидаги оқ нарсани менга беришингни сўрайман», деб қилган дуосини ота дуода ҳаддан ошиш, деб баҳолади. Чунки мусулмон одам, энг аввало, Аллоҳдан жаннатга киришни ва дўзахдан қутулишни сўраш керак. Аллоҳ таолонинг лутфи карами билан жаннатга киргандан кейин у ернинг мартабалари бу дунёда қилинган амалларга қараб бўлаверади. Демак, фарзандларнинг тарбиясига ўта аҳамиятли бўлмоқ лозим. Ҳатто уларнинг ибодатлари ва қилаётган дуоларида ҳам нуқсон бўлмаслиги учун ҳаракат қилиш лозим экан.
Мавзуга оид мақолалар
Бирлашга Араб Амирликлари фуқароси Жамол Санад асСувайдий ўзининг «Сароб» номли китоби учун адабиёт давоми...

12:30 / 19.02.2019 2778
ИЙМОН МЕВАЛАРИ    Иймон ишончлар йиғиндиси ҳисобланади. Бу ишончлар инсоннинг амалларида ўз аксини топмас давоми...

11:33 / 01.08.2017 4010
Қиёмат сўзининг маъноси тик туришдир. Ўша кунда ҳамма гўридан тик туриб тирилиши учун қиёмат шу ном билан давоми...

13:24 / 08.11.2016 3683
Аллоҳ таолодан афв сўрашни кўпайтирингҲар куни шом намозининг азонидан бошлаб, Рамазон ойининг сўнгги давоми...

21:37 / 15.04.2023 2044