Бола тарбияси муҳимми, қуш тарбиясими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Айтайлик, сен қушларнинг бир турини тарбия қилмоқчисан. Бунинг учун нима қилган бўлардинг? Албатта, у ҳақида сўраб, ўқиб, унинг учун энг яхши тарбия услубларини, қайси таомни қачон қандай ейишини, унинг яшаш иқлими, жойини, агар касал бўлса, қандай даволашни ўрганасан. Бундан ташқари, мана шу мақсадинг учун вақтингни, молингни сарфлайсан. Фарзандинг учун-чи? Нима қилган бўлардинг? Ваҳоланки, фарзандинг, аввало, икки дунёда ҳам сенинг номингни кўтарадиган наслинг давомчиси, сенинг жойингнинг жаннатда ёки дўзахда бўлиши сабабчисидир.

Нима деб ўйлайсан, бу фанни ўрганиш керакми?

Тўхта! Тарбия қилиш учун рухсатноманг борми?

Айтайлик, сен машина ҳайдамоқчисан. Ҳайдаш учун рухсатнома олмасдан туриб, уни бошқара оласанми? Ёки ҳайдашни ўрганишга ҳаракат қиласанми? Лекин сен бундан кўра қиёс қилиб бўлмас даражада масъулиятлироқ иш – фарзанд тарбияси тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмадинг. Сен бу ишга тайёрмисан? Кел, тасаввур қилиб кўрайлик. «Бахт уйи»да ақди никоҳ пайтида келин-куёвга шарт қўйилди. «Келажакда фарзандларни тарбиялай олиш ҳуқуқига эгалигинг ҳақида гувоҳнома келтир», дедилар. Нима учун? Келажакда ҳам жисмонан, ҳам ақлан мукаммал, гўзал тарбияли, юксак одобли авлодлар етишиб чиқишини таъминлаш учун.

Агар келин-куёвларимизнинг ҳаммаси ана шундай тарбиячи бўлишса, келажак авлодларимиздан ҳасадгўй, адоватли, ўжар, ўғри, каззоб, тажовузкор ва ҳоказо кишилар чиқармикан?!

Ҳозирги кунда ҳар қадамда гувоҳи бўлаётганимиз, ёмон тарбиядан ҳосил бўлаётган мана бу кўринишлар: орадаги меҳрнинг кўтарилиши, бировнинг ҳаққидан қўрқмаслик, уят сўзларни айтишдан заррача тортинмаслик, беҳаё, очиқ-сочиқ кийинишу, маст қилувчи ичимликларни тап тортмай ичиш, гиёҳванд моддалар истеъмолига ружу қўйиш ва бошқа иллатлар бўлармикин?

Руҳшунос назариясида

Руҳшунос нуқтаи назаридан қараб, шундай инсонларни кўрдимки, улар болаларига ҳам, уларнинг тарбиясига ҳам мутлақо эътибор бермайдилар. Уларнинг фикрича, кишиларни давр тарбиялайди ва уларга кўча таълим беради. Тарбиясиз болалар сони кун сайин кўпайиб бораётганининг бош сабабларидан бири мана шудир. Бундай ота-оналарнинг фарзандлари муросасиз, бадхулқ, тажовузкор, нафсий касал авлодлар бўлиб етишадилар. Ҳеч бўлмаганда бирорта мақсади йўқ, масъулиятсиз, оилани ўйламайдиган ва Ватанига ҳам фойдаси тегмайдиган кишилар бўладилар. Шунинг учун ҳар қандай жамиятда беэътибор онадан, золим ва қаттиққўл, бағритош отадан интиқом (ўч) олувчи ёшлар етишиб чиқади. Биз ҳаётимизда тез-тез гувоҳи бўлаётган, эшитаётган, ота-оналарни эрта қаритаётган ёмон ҳодисалар ўшаларнинг натижасидир. Натижани билган чоғингда ажабланма. Бу ана ўша ёмон тарбиядандир. Тиббиётда шундай қоида бор, касалликнинг илдизи, яъни сабаби даволанмагунча, ундан халос бўлиш йўқ. Биз ҳам бугунги авлод тарбиясини яхшилашга бел боғлар эканмиз, ишни уларнинг тарбиясида йўл қўйилган камчиликлар – касалликларни даволашдан бошламоғимиз лозим.

(давоми бор)

Мавзуга оид мақолалар
gallery ids12292,12293,12294,12295,12296,12297,12298,12299,12300,12301,12302,12303,12304,12305,12306,12307,12308,12309,12310,12311 «Муқтадолар саййиди» шиори давоми...

10:46 / 26.02.2017 4911
   НьюЙорклик мусулмон врачлар ва тиббиёт ўқув юртлари талабалари,  Квинсдаги Озонпаркда яшовчилар учун давоми...

19:26 / 05.02.2017 3530
gallery linkfile ids4878,4879,4880,4881,4883,4884,4885,4886,4887,4888,4889,4890,4891,4892,4893,4894,4895,4904,4905,4906,4907,4908,4909,4910,4911

20:06 / 04.04.2015 10168
Бибинисо Сиддиқанинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги шеъри

00:26 / 23.10.2017 3877