Даромад келтирадиган нарсалар закоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мол-мулклар ичида ўзидан закот олинмайдиган, лекин эгасига даромад келтириб турадиганлари бор. Ҳозирда баъзи кишилар кўплаб бинолар қуриб, ижарага қўядилар ва фойда оладилар. Шунингдек, маркаблар, турли ижарага қўйиладиган нарсалардан ҳам фойда олинади.

Маълумки, бинолар, маркаблар ва бошқа нарсалар тижорат учун бўлмаса, улардан закот олинмайди. Улардан тушадиган фойда-даромадлардан закот берилиши ёки берилмаслиги ҳақида уламолар икки хил фикр айтганлар. Баъзилар закот берилмайди, десалар ҳам, кўпчилик закот берилади, дейди. Иморат, завод, фабрика, маркаб каби даромад келтирадиган нарсаларнинг фойдасидан закот берилади, деган уламолар қуйидаги далилларни келтирадилар: 1. Аллоҳ таоло Қуръонда: «Уларнинг молларида маълум ҳақ бор», деган. Бошқа оятда: «Уларнинг молларидан садақа ол», деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молларингизнинг закотини адо этинг», деганлар. Мана шу даромад ва фойдалар ҳам мол ҳисобланади. 2. Закоти бериладиган мол ўсувчи бўлиши керак, дейилган. Бу моллар ҳам ўсувчи ҳисобланади. 3. Закот молни поклаш учун дейилган. Бу моллар ҳам покланишга муҳтож. Шунингдек, закотнинг бошқа шартлари ҳам иморат, маркаб, завод ва бошқа даромад келтирадиган нарсаларнинг фойдасида бор. Шунинг учун улардан закот олинади. Закот олишдан олдин кетган барча харажатлар, жумладан, иморатнинг эскириши туфайли нархи тушиши ҳам чиқариб ташланиб, соф фойдадан закот ажратилади.

Касб орқали топилган мол закоти

Касб қилиб топилган моллардан ҳам шартлари тўлиқ бўлгандан кейин икки ярим фоизи закотга чиқарилади. Шунингдек, биржалардан ва улушчиликдан ҳақ сифатида сотиб олинган қимматли қоғозлардан ҳам закот чиқарилади. Ҳар бир мусулмон одам ҳалол йўл билан мол топиши зарур бўлганидек, топган молидан тўғри йўл билан закот бериши фарздир. Бунинг учун закот илмини ўрганиш керак.

Мавзуга оид мақолалар
Болаларни алдаманг Тилимизга ўрнашиб қолган, ўзимиз билмаган ҳолда ишлатиб, фарзандларимизни ёлғончилик давоми...

14:37 / 29.10.2017 8922
Она вафот этганидан сўнг отанинг уйланиши муаммо ва ечим Шубҳасиз, онанинг вафот этиши катта йўқотиш, давоми...

22:40 / 10.03.2017 3373