Ҳазрат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозсиз, Аллоҳнинг зикрисиз данғилллама, шоҳона  уйлардан шу сомонсувоқли уй азиз эмасми?! Ҳа, айнан шундай!

Аср намозини ўқиб бўлиб, кутилаётган жойга Ҳазратимизни  олиб бордим. Хонадон соҳиби – юз ёшга қараб кетаётган ҳожи дада билан Ҳазрат эски қадрдонлардек, бир-бирларини  бағирларига босиб кўришдилар.

Биз, андижонликлар, «Ҳазрат келар эканлар, пояндоз  солинглар», дейилса, ўзимиз пояндоз бўладиган даражада  қувониб кетардик. Борган хонадонимизда мингга яқин  мухлислар тўпланган, ўртага узун гиламдан пояндоз солинган  эди.

Кейин видеотасвирда кўрдим: гилам устига солинган оқ  матони одамлар табаррук қилиб бўлиб-бўлиб олишибди. Ҳа,  биз, Андижон халқи,  Ҳазратимизни анна шундай севардик. 

Ҳазрат «Банданинг икки дунё бахт-саодати омиллари» ҳақида  жуда таъсирли мавъиза қилдилар. Ҳамма аъзолар қулоққа  айланган, нигоҳлар у зотга қаратилган. Гўё суҳбатни дов-дарахту қушлар ҳам тинлаётгандек эди.

Ўшанда  ўтирганларнинг қанчаси атрофларини фаришталар қуршаб  олганини ҳис қилган экан, деб ўйлаб юрдим. Улуғларга  қараб ўтиришнинг ўзи ҳам савоб эканлигини бу  ўтирганларнинг қанчалари билар экан? Аллоҳнинг раҳмати  устиларидан ёғилиб турганини ҳис қилдилармикан?

Ўшанда  улуғларнинг қадамлари эвазига хонадонларига, маҳалласига  келган файз-баракотни маҳалла аҳли ҳис қилдимикин, деб  ўйланиб юрдим.

Ҳазратнинг ёшлар хаққига (у  ердагиларнинг  аксари ёшлар эди) қилган дуолари эвазига  қанчалари бахт топган бўлсалар, бунинг сабаб-моҳияти  ҳазратнинг дуоларидандир, деб мушоҳада қилиб  кўрдилармикин?

Ўша дуолар баракотидан ишларида ривож,  яхшилик топган бўлсалар, бу ўша дуолардандир,  деб  ўйладилармикин?

Ақли бор инсон учун тафаккур қилиш  у даражада қийин эмас. Ўйлагандирлар, мулоҳаза  қилгандирлар, билгандирлар.

Лекин ўшанда у ерда  ўтирганларнинг бирортасининг хаёлига ҳам келмаган, аччиқ  ҳақиқат бор эди. Эслаганда дилларни йиғлатадиган, юракни  хўрсинтириб юборадиган аянчли айрилиқ бор эди.

Ўша учрашув – Ҳазратимизни сўнгги бор кўриб туришимиз  эди.

Бу дуолар Ҳазратнинг бизлар учун қилган сўнгги  дуолари эди.

Бу у зоти муборак билан бир дастурхон атрофида, бир даврада суҳбатларидан охирги бор манфаат  олиб турган сўнгги учрашув эди.

Бу Ҳазрат билан бирга  Андижонга кириб келадиган файз-баракотларнинг  cўнгиларидан бири эди.   Оҳ, юрак! Йиғламай бўлурми ахир?!

Фарҳодбек Жўраев

telegram.me/VASATIYA

Мавзуга оид мақолалар
 Бугун 18 ноябрь 2018 йил санасида Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига давоми...

19:08 / 19.11.2018 2533
embedhttpswww.youtube.comwatchvdeFkPhOYc2wembed

14:17 / 13.08.2018 5851
Инсон ҳаётида саодат ва бахтсизлик, хурсандчилик ва хафалик, кенгликфаровонлик ва танглик, лаззат ва алам давоми...

10:09 / 27.01.2017 5339
Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.Ғусл қилиш. Энг яхши, янги ёки тоза давоми...

15:13 / 28.06.2023 1374