Илм ҳамда бўш вақт
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Muslimaat-Banner

  Толиби илмлардан шундайлари борки, вақтларини  илм ўрганишдан кўра кўпроқ кераксиз ишларга сарфлайдилар. Бир соатгинa дарс қилиб, худди тоғни талқон қилгандек, бир неча соат ўзига дам беради.  Гўё кўп ўқиб юборди-ю, энди яхшилаб дам олиши керакдек. Дам олиш ҳам керак, лекин  ортиқча эмас.

Баъзилар ўқишга имконияти бўла туриб, ўзига вазифани жуда оз тайин қилади. Кунига  Қуръони каримдан бир сафҳа ёдлашга қурби етса ҳам, икки-уч оят билан кифояланади. Беш-олтита ҳадис ёдлаш ўрнига биргина ҳадис ёдлайди. «Ўзимга оғирлик қилиб кетишидан қўрқаман», дейди. Тўғри, одамларнинг қувваи хофизаси турличадир. Аммо ички имконият бўла туриб, ози билан кифояланиб қолиш дуруст эмас. Айтганимиздек, умр қисқа, илм бамисоли уммондир.

Инсон бир оз ўқиб қанадайдир маълумот олганидан кейин, ўзига  кўп билим олгандек туйилиши ва  бўлади-да, деб бошқа фойдасиз  ишлар билан машғул бўлиши шайтоннинг унга бўлган таъсиридандир. Солиҳ салафларимизнинг ҳаётларидан намуналарни ўқиб уларнинг вақтга, таҳсилга қанчалaр эътибор қилганларини биламиз. Улар шунча кўп талаби илм қилсалар ҳам, ҳеч қачон бўлди, биз кўп нарсани жамладик, дейишмаган. Балки илмга етишганлари сари янада интилаверишган. Илмнинг кўплиги кўп китоб йиғиш, талаби илмга кўп даъво қилиш билан бўлмайди. Илм бир нурки, Аллоҳ ўша нур ила ҳақиқий илм талабнинг кўксини мунаввар қилади.

Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ Усмон ибн Саиднинг таржимаи ҳолини ёзганида: «Илм кўп ривоят қилиш эмас, лекин у бир нур бўлиб, Аллоҳ уни қалбга солади. Унинг шарти эргашиш ва ҳаво ҳамда бидъатдан қочишдир», деган. Имом Шофеъийга: «Илмга бўлган иштиёқинг қандай?», дейилганида, у киши: «Эшитмаган бирор ҳарфимни эшитгудек бўлсам, аъзоларим қулоқларим эшитгани сингари эшитгиси келиб ғимирлаб қолди», деган экан. У кишига яна: «Унга бўлган ҳарислигингиз қай даражада?», дейилганида: «Молининг лаззатига етишишда бойлик тўпловчи, хасиснинг ҳирсидек», деган. «Унга бўлган талабингиз-чи?», дейилганида, у киши: «Ёлғиз боласини йўқотиб қўйиб қидирган аёл каби», деган экан.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Муҳаррам ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш давоми...

08:29 / 26.01.2017 5821
  Қачон У Зот сенга маърифат йўналишини очса, бас, у ила амалинг озлигига эътибор берма. Чунки албатта, уни давоми...

10:18 / 11.05.2017 6747
Абу Барза алАсламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эй тили давоми...

05:46 / 20.11.2016 4612
Муҳтарама муслималар Сизларга аввал тақдим этганимиз ва баъзи сабабларга кўра узилиб қолган ажойиб давоми...

12:42 / 17.07.2017 14107