"Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!" деб номланган сийрат байрами
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 27 ноябрь куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом Институтида Рабиъул аввал ойи муносабати билан "Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!" деб номланган сийрат байрами бўлиб ўтди. Тадбирда билим юртининг устозу ходимлари, талабалар, шунингдек, фахрий меҳмонлар иштирок этдилар.
Тадбир Қуръони Карим тиловати билан очиб берилди. Ундан сўнг талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи Зилола Суярова нутқ сўзлади.
Тадбир янада манфаатли бўлиши учун мусобақа ташкил қилинди. Мусобақа беш босқичда ўтказилиб, биринчи босқич таништирув шарти билан бошланди. Иккинчи босқичда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари хақида монологлар ижро этилди. Учинчи босқичда тезкор савол-жавоблар ўтказилди. Тўртинчи шартда талабалар суннатга доир билимларини синашди. Мусобақа жуда қизғин давом этди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам савол жавобларда иштирок этиб, муносиб ҳадяларни қўлга киритишди. Айниқса, бешинчи шартдаги саҳна кўринишлари барча томошабинларда катта таассурот қолдирди. Сийрат ойи муносабати билан Ислом Институтининг mumina.uz сайтида "Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам – гўзал хулқ соҳиби" номли танлов ғолиблари ҳамда "Ноябрь ойи – Сийрат ва Ислом тарихи" фан ойлиги муносабати билан институт талаба қизлари ўртасидаги сийрат мусобақаси ғолибалари тақдирландилар. Тадбир давомида талаба қизлар томонидан ижро этилган зикр, салавотлар барчанинг қалбига сурур бағишлади.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Менда бир буғдой уруғи бор. Уни мен қутичада, иш жойимдаги сейфнинг ичида, муҳим ҳужжатларим билан бирга давоми...

21:00 / 12.08.2019 3152
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Эй рафиқам.. Менга, сенинг ширин ва оҳиста шивирлашларингни эшитишни хуш давоми...

05:31 / 27.12.2016 4949
Илм йўлида жуфтига кўмакдош бўлган муслималар Фотима бинти алМунзир ибн азЗубайр ибн алАввом. Саид давоми...

14:28 / 14.03.2017 6539
 Бугун 23 май 2018 йилда Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида Пошшахон Эшонхон қизининг Аёл давоми...

22:18 / 23.05.2018 6115