Нура ал-Матруш нафақат ойга, балки Марсга ҳам уча олади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бирлашган Араб Амирлигида туғилган 30 ёшли Нура ал-Матруш  НАСА ўқув дастурини тугатиб, космосга чиқишга тайёр бўлган биринчи араб муслима аёлидир. У бошланғич мактабдаги космос ҳақидаги хотираларни  эслаб,  ҳикоя қилишича,  дарсда ўқитувчиси билан ўқувчилар ой юзасига саёҳатни уюштиришган: космонавтларнинг қоғоз костюмлари ва палаткага ўхшаш ракета макети... Нура ал-Матруш ўша пайтдаги ҳолатни тасвирларкан: "Биз палаткадан чиққанимизда ўқитувчимиз синфимиздаги чироқларни ўчириб қўйган ва атроф  кулранг мато билан қопланган эди. Шу вақт ўқитувчимиз бизга ой юзасида эканимизни айтди. Ўша кун менинг хотирамда қолди. Бу ажойиб эди.  Мен ўшанда ҳақиқатда ҳам космосга чиқиб, ойга учишни истадим. Ҳаммаси ана ўша вақтдан   бошланди..." деди.


Нура  ал-Матруш механик муҳандислик соҳаси бўйича таҳсил олган.  У Бирлашган Араб Амирликлари космик агентлиги (UAESA) томонидан 2021 йилда НАСАнинг Америка космик агентлигининг ўқув дастурида иштирок этиш учун танланган иккита космонавт номзодларидан бири эди. Икки йиллик машаққатли меҳнат, жумладан, қилинган амалий космик саёҳатлардан сўнг ,  Нура ва унинг ватандоши Муҳаммад ал-Мулла ҳамда уларнинг ўқув гуруҳидаги яна 10 нафар киши малакали космонавт бўлишди.

Муслима космонавт Нура ал-Матруш МКС миссияларида қатнашиш ҳуқуқига эга. У эндиликда нафақат ойга, балки Марс планетасига ҳам уча олади.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан давоми...

06:22 / 29.12.2016 5703
Биз қанчадан қанча вақтимизни зое қилишимизни билиш учун салафи солиҳнинг вақтни тежашга бўлган давоми...

10:49 / 01.02.2017 6391
Тафсири Ҳилол китобидан Шайх Ҳазратларининг сўзлари Аллоҳ таолонинг каломи тафсири ҳақидаги ушбу давоми...

19:20 / 06.06.2017 5694
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 105оятида шундай марҳамат қилади «Сен «Амал қилинглар Бас, албатта, давоми...

13:54 / 16.05.2019 3703