Кондиционер касаллиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 Кондиционер мунтазам тозаланмаса, бактериялар тўпланиши мумкин. "Кондиционер касаллиги" (Legionella pneumophila) чақирадиган пневмониянинг оғир  турли касаллик мавжуд бўлиб, ёз кунларида кўпаяди. Аллергик касалликлари (астма, ларингит), сурункали бронхит, юрак қон томир касалликлари бўлган беморлар кондиционердан фойдаланишни шифокор билан маслаҳатлашиши зарур.

Кондиционердан хавфсиз фойдаланиш учун тавсиялар:

1.Ҳароратни аста-секин пасайтириш, яъни, 25-26° даражадан камида 22-23° даражагача.


2.Кондиционер фильтрларини мунтазам тозалаш ёки алмаштириш.


3.Кондиционер оптимал ҳарорати 22-24° бўлиб, жуда паст ҳарорат соғлиқ учун зарар. Бронхоспазм, гипотермия, сурункали бўғим касалликларини авжланишига олиб келиши мумкин.


4.Тўғридан тўғри кондиционер остида ўтирманг, гипотермия ва сурункали касалликларни авж олишига олиб келади.


5.Кондиционер ҳавони қуритиб юборади. Шунинг учун хонани намлантириб туринг. Бунинг учун эфир мойлари: чой дарахти эфир мойи, ялпиз, жасмин ва бошқа ўсимликларни эфир мойларидан фойдаланиш мумкин.


6.Тунги уйқу даврида кондиционердан иложи борича фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Сабаби уйқу даврида тана ҳарорати бироз пасаяди, хона ҳарорати +20° даражадан паст бўлса, тана совушига,  бу эса сурункали касалликларни авж олишига олиб келади.


Иссиқ кунларда меъёрда суюқлик  (сув, шарбат, айрон, чой)  ичишни унутманг.


Наргиза Қурбонова,  шифокор


@muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Туғишни буткул ман қилиш мумкинмиҲозирги пайтда тиббиётда фарзанд кўришни буткул ман қилиш деганда, давоми...

20:42 / 16-avgust 1299
Мен шифокорман, шу сабабли профилактика даволанишдан анча арзон тушишини биламан. Юртимизга ҳали давоми...

02:04 / 02.05.2020 3394
Уйқу ҳаётий заруратдир. У бизнинг танамиз ва миямиз ўсиш жараёни ва биологик ритмларни тартибга солишдан давоми...

02:44 / 20.03.2023 2436
Ҳозирда қуёшдан сақловчи кремлар тури кўп. Шифокорлар ёз кунлари улардан албатта фойдаланиш кераклигини давоми...

02:31 / 04.06.2023 1550