Ёднома
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимлар олам устунлари ёки Ҳазрат вафотларига  тўққиз йил тўлди...


Бугун 10 март... Рамазон шабадаси елиб турганда, бу буюк инсоннинг ёди қалбга ҳузн, соғинч олиб келди... 2015 йили, бундан 9 йил аввал нафақат халқимиз, балки бутун мусулмон уммати оғир жудоликка учраган кун сифатида тарихга муҳрланган... Ўша куни Исломнинг ёрқин юлдузларидан бири сўнган эди...


   Бир вақтлар илмнинг кўтарилиши,  уламоларни вафотлари борасида шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ Ҳасан Басрийдан келтириб айтган сўзларини ёдга олган эдик: "Олим кишининг ўлими Ислом деворидаги бир ёриқдир. Тун-у кун ўзгарар экан, унинг ўрнини бирор нарса беркита олмайди". Бу жумлалар ҳануз ўз аҳамиятини йўқотмаган...


   Вафотларига тўққиз йил бўлибдики, тўлмаяпти бу ўрин... Қиёматгача ҳам тўлмаса керак... Албатта уммат олиму уламолар, дин хизматчилари тинимсиз етиштириб чиқаверади, бу Аллоҳнинг ер юзида ўрнатган қонуни...


 Лекин ҳар бир олимнинг ўрни, ҳар бир олимнинг ранги, қалами, сўзи, қадами, нафаси ўзига хослигича қолаверади экан...То қиёмат соатигача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий илм меросхўрлари, давомчилари, дин даъватчилари  давом этаверар экан... Бу Аллоҳнинг суннати экан...


    Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, Ҳазратимиз асос солиб кетган улкан илмий фаолият бир кун бўлса-да, тўхтамасадан давом этмоқда.  "Ҳилол нашр" матбаа нашриёти кечаю кундуз халқимизга диний-маърифий  китобларни чоп этиб етказишдан асло чарчамаяпти.

  Асосчиси Шайхнинг ўзлари бўлган "Олтин силсила" таржимонлар гуруҳи томонидан мунтазам равишда имом Бухорий, имом Муслим, имом Абу Довуд каби буюк муҳаддисларимизнинг ҳадис китоблари ўзбек тилига ўгирилиб, мухлислар қўлига етиб бормоқда.

   Икки кун аввал ислом.уз порталининг медиа жамоаси порталнинг ютуб тармоғидаги аъзолари сони 1 миллиондан ошгани муносабати билан ушбу видеохостинг маъмурияти "Олтин тугма" ёрлиғини юборгани хушхабарини эълон қилишди. Ундан сал аввал эса, "Омина" журналининг илк сони нашрдан чиққани муносабати билан тақдимот ўтказилди. "Пешқадамлар карвони" муассасаси ўз фаолиятини кенгайтириб бормоқда. Бу каби илмий фаолиятлар давом этмоқда ва давом этиб бораверади, иншааллоҳ.


  Аллоҳ таоло халқимизнинг устози, Қуръон тафсири соҳиби, ҳадис шарҳлари муаллифи, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Ўзининг раҳматига буркасин, ортларидан садақаи жориялар асло тинмасин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин, ортларидан ҳамиша дуолар ва савоблар етиб туришини таъмин этсин!


Бобур Аҳмад


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳаётда бир ғояни кўзлаб яшамас экан, унинг ҳаёти маъносиздир. Аксаримиз ғоя қолиб васила билан машғул давоми...

01:57 / 11.03.2020 4899
.Улуғ мураббий, мухлис, фазилатли олим, Шайх Муҳаммад Содиқнинг қадрини билган барча инсонларга, давоми...

19:38 / 15.04.2023 2009
.Ҳазратим..., Ака, турингОвози титраганича ҳовлиқиб мени уйғотаётган укамни кўриб, бироз асабийлашдим. Ҳали давоми...

00:01 / 15.03.2020 6166
.Ҳозирда одамлар манави телефон ва шунга ўхшаш жиҳозларда узуқюлуқ маълумотларни ўқишга ўрганиб қолишяпти. давоми...

22:08 / 30.04.2023 1829