Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ бўлган зот
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 ("Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрни" иншолар танловидан)

Ҳа, менинг тамомила бошқа инсонга айланишимда, устознинг ҳиссалари жудаям катта. Мен у кишини вафотларидан кейин таниган бўлсам-да, у зот мен учун таълим берган, Аллоҳнинг розилигини топишга ундаган устоздирлар.

 Ҳозир ҳам ёнимда у кишининг бир китоблари мутолаа қилишимни кутиб турибди. Устознинг ҳаётларида шунчалик барака бўлган эканки, улар ёзган китобларни мана неча йилдирки, ҳалиям ўқиб тугатишга улгурмаяпман. 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога У яратган махлуқотларнинг ададича, Ўзи рози бўлгунича ва Аршининг оғирлигича ва калималарининг узунлигича ҳамду санолар бўлсин!

Сарвари коинот, инсонларнинг афзали, биз учун юксак ўрнак бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байти ва саҳобаларига саловот ва саломлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бизни Ўзига ибодат қилишимиз учун яратган ва бу йўлда бизга Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламни гўзал ўрнак қилган. Дарҳақиқат, деярли ҳаммамиз шу сўзларни ёддан биламиз, ўқиймиз, ёд олганмиз. Аммо шу сўзлар бизга ўз таъсирини кўрсатиши, ҳар доим фикру ёдимизда бўлиб туриши учун буларнинг маъносини чуқур англашимиз ва ҳис қилишимиз, илм билан мустаҳкамлаб олишимиз керак.

Бир неча йиллар муқаддам, динимни мукаммал ўрганишга, ўзимнинг вазифаларимни англашга эҳтиёж сездим. Аллоҳ таолонинг марҳамати ила қўлимга «Мўминнинг меърожи» номли китоб тушди. Сувга ташна кишидай ўқий бошладим, ҳар бир сўз ўзига мос ўринда танлаб ишлатилган ва намоз ибодати ҳақида муфассал ёритилган бу китоб муаллифига қизиқдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф...

Ҳаётимнинг 360 даражага бурилиб, ўзгаришига сабабчи бўлган, мен ҳар гал илмга муҳтожлик сезганимда китобларига юзланадиган, тушларимга кирадиган инсон...

Аллоҳ у зотдан рози бўлсин. Кунлар ўтгани сайин, бу инсоннинг илмий меросларини, у кишининг шахсий сифатларини яхшилаб ўрганишга, уларнинг сўзлари ва амалларидан ибрат олишга интилардим. Ҳайратдан лол эдим, китобга бўлган бунчалик муҳаббат, исломни инсонларга етказиш учун тинмай қилинган меҳнат ва унинг ўз самарасини кўрсатиши ортида қандай сир борлигига қизиқардим.

Бугун шуни англадимки, Ҳазратнинг энг катта ибрат манбалари, илм чашмалари Аллоҳга ҳақиқий тақво ва таваккул билан суянганларидан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ бўлганларидан экан. Гўёки исмларининг ҳам Муҳаммад Содиқ эканлиги бежиз эмасдек...

Ҳа, менинг тамомила бошқа инсонга айланишимда, устознинг ҳиссалари жудаям катта. Мен у кишини вафотларидан кейин таниган бўлсам-да, у зот мен учун таълим берган, Аллоҳнинг розилигини топишга ундаган устоздирлар.

Ҳозир ҳам ёнимда у кишининг бир китоблари мутолаа қилишимни кутиб турибди.

Устознинг ҳаётларида шунчалик барака бўлган эканки, улар ёзган китобларни мана неча йилдирки, ҳалиям ўқиб тугатишга улгурмаяпман.

Ҳа, Аллоҳ таоло менга шундай маънавий устоз насиб этганидан, беҳад мамнунман, шукр қиламан. Кимгаки яхшилик илинсам, унга албатта, Ҳазратнинг китобларидан совға қилишга ҳаракат қиламан.

Аслида ёзмоқчи бўлган сўзларимнинг кўпи қалбимда ва дуоларимда қолди. Сиз азизларга эса шуни таъкидламоқчиманки, илм олишдан ҳеч қачон тўхтаманг, уни фурсати келганда, саҳиҳ манбалардан ўрганинг. Зеро, илм инсонни азиз қилади, Аллоҳга яқин бўлишига, жаннатда Унинг жамолига мушарраф бўлишга элтади.

 Солиҳа Зариф қизи 

Мавзуга оид мақолалар
quotШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрниquot иншолар танловидан quotКўп нарсани давоми...

08:00 / 22.01.2020 8271
Шайхимнинг мен учун қилган дуолари quotАллоҳ сени Иймон иссиқлиги билан сийласинquotАллоҳ барчамизни Иймон давоми...

07:45 / 09.03.2023 2504
quotШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрниquot иншолар танловидан Илм олиш ҳар давоми...

06:00 / 28.01.2020 3209
Бир куни Шайх ҳазратларидан quotҲазрат, Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳнинг жума мавъизаларидан давоми...

03:19 / 08.03.2023 2735