ТАРБИЯ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Она ўғлидан эрига шикоят қилиб қолди. Нима эмиш, ўғли ўртоқлари билан қабристонга тез-тез борадиган бўлиб қолибди.

– Ҳа, яхши, у ерга тўп тепгани боришмайди-ку, зиёрат қилиб, Қуръон ўқиб қайтишади, – деб ўғлига мамнун қараб қўйди ота.

– Ўргилдим зиёратларидан, ҳар борганда битта рўмолчанинг бошига етиб келяпти бунингиз...

– Э, рўмолчанинг зиёратга нима алоқаси бор? – ҳайрон бўлди ота.

– Ана, ўзидан сўранг?

Ота ўғлига қаради.

– У ерда, – деди ўғли, – битта дарахт бор, ўйлаб юрган нарсангизни ундан сўраб, рўмолчангизни боғлаб қўйсангиз, сўраганларингиз амалга ошади. Битта биз эмас, катталарам шунақа қилишади.

Ота гап нимадалигини тушунди-ю, индамади. Эрта тонг қабристонга бориб, ўша дарахтни қидириб топди. Экилганига беш-олти йил чамаси вақт ўтган, унча баланд бўлмаган бу дарахтнинг шохларига турли хил латта-путта боғлаб ташланган эди. Сабабини ҳам тахмин қилиб кўрди. Бу ерга қачонлардир кароматли бирор киши дафн қилинган бўлса керак.

Эртасига ўғлини бошлаб, қабристонга келди. Спорт сумкасидан ўткирланган аррани олди-да, ҳалиги дарахтни тагидан арралай бошлади. Бу ёқда ўғли қўрқиб, йиғлашга тушди. Ахир, муқаддас дарахтни қирқиб бўладими?! Ота ишини охирига етказиб, ўғлига деди:

– Қўрқма, ўғлим, қўрқсанг, фақат Худодан қўрқ, сўрасанг, фақат Худодан сўра, латта-путта боғлайдиган дарахтдан эмас...


Эркин Малик

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Нега биз аёл бўлишни ўрганишимиз керак Лейла Наталья Бахадори ўйлари Бизнинг китоб жавонларимизда «Қандай давоми...

21:23 / 11.03.2017 6537
  Муборак Рамазонни ибодат ойи қилиб яратган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин давоми...

16:13 / 07.02.2017 6029
Сиз оиланинг шаъни ва ғурурисиз, ўзбегим аёллари  Доно халқимизда Аёл бир қўли билан бешикни ва бир қўли давоми...

17:00 / 15.01.2018 5747
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Робби яссир ва ла туъассир робби таммим бил хойр ва бика настаъин, я Фаттаҳ давоми...

12:10 / 27.02.2017 8131