Фарзандларингиз орасидаги келишмовчиликни қандай ҳал қиласиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи ҳикоя

Фарзандларим ўртасида келишмовчилик чиқадиган бўлса, мен уларга бир-бирларига хат ёзиб ярашиб олиш­ларини ўргатганман. Кўпинча икки келишолмаётган одам бир-бирининг гапини, фикрини тўлиқ тушунмайди. Иккиси ҳам ўзининг гапини маъқуллайверади. Кейин ўрталаридаги муносабатлари бузилиб, бир-биридан хафа бўлиб юришади. Ўзаро хат ёзганда эса, фикр­ларини тўлиқ ўқиб, хатоларини тушуниб етади. Хат орқали ёзишиш бир-бирларини тинглаш имкониятини ҳам беради. Шунинг учун мен фарзандларимга шу усулни тавсия қиламан.  Хатда уни яхши кўришини, фақат шу биргина вазиятда уни тушуна олмаётганини, ўзининг нима хоҳлаётганини тушунтириб ёзади. Хатни ёзиб бўлганидан ке­йин акаси ёки укасининг ёстиғи остига қистириб қўяди. Мен фарзандларим орасига тушиб, уларни яраштириб ўтирмайман. Улар мана шу хатлар орқали ярашиб олишади. Бу ярашишнинг энг осон ва самарали усулидир.


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг

"Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Менинг ўғлим туғилганида уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

18:51 / 12.11.2016 5128
Дарс Қуръони Каримдан ёд олинганини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота танишбилишларнинг аҳволини давоми...

16:03 / 26.12.2016 33448
embedhttpswww.youtube.comwatchvO8eybsz0eSsembed

16:36 / 24.06.2017 20797
Ҳижрий тақвимнинг учинчи ойи рабиъул аввал ҳисобланади. Бу ойда башарият саййиди, саховат соҳиби, давоми...

19:44 / 09.12.2017 4376