Нега биз аёл бўлишни ўрганишимиз керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нега биз аёл бўлишни ўрганишимиз керак?

(Лейла Наталья Бахадори ўйлари)

Бизнинг китоб жавонларимизда «Қандай қилиб бахтли оила бекаси бўлиш мумкин?», «Қандай қилиб яхши рафиқа бўлиш мумкин?», «Муслима қандай бўлиши лозим?» каби мавзуларга оид жуда кўплаб китоблар жой олган.

Хотирамизда ўзимизни таниш, аёллигимизни ҳис қилиш, рафиқа, она бўлиш ҳақидаги масалалар муҳокамасига оид қанчадан-қанча маърузалар, мақолалар, видеолар сақланиб қолган.

Шунга қарамай, жуда кам аёл ўзи ўқиганлари кундалик ҳаётда рўёбга чиқди, муваффақият қозонилди, деб айта олса керак. Нега биз ҳаётимизнинг кўп қисмини аслида туғилганимиздаёқ бизга берилган фитрат – аёлликни ўрганишга сарфлаймиз?

Аслида бизга Қуръон ва Суннат талаб қиладиган аёллик, рафиқалик илми шундай машаққат ила бериладими? Бу машаққатда мен, биринчи навбатда, бизнинг, умуман, аёл деб эмас, балки жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси деб тарбияланишимизни асосий сабаб деб биламан.

Яъни: ўғиллар ва қизлар учун ажратилган алоҳида тарбия йўқ. Биз кенг қамровда олиб қарайдиган бўлсак, аёл бўлмасдан ўсамиз. Ҳатто мамлакатимизнинг айрим мусулмон ҳудудларида ҳам шуни пайқаш мумкинки,қизлар ёшлигидан исломий тарбия олиб ўсишига қарамасдан, бугунги кунимиз талабларига кўра ролларини ўзгартирадилар ва улар, хоссатан, нафис ва аёллик ҳиссидан бироз узоқлашади.

Чунки биз ўғил ва қизларга муомала қилишнинг фарқли жиҳатларини унутганмиз, уларга бир хилда гапирамиз. Биз ўғил бола келажакда мана бу ишга масъул, қиз бола эса бошқа вазифада ва икки фарқ қилувчи жинсга тарбиянинг бир хил принципини қўллаш мумкин эмаслиги ҳақидаги аниқ тасаввурни унутиб қўйганмиз.

Қумғон ва қилични бир хил ҳаракатни амалга ошириб ясаб бўлмайди, гарчи қўлингизда бир хил материал бўлса-да. Сизда на униси, на буниси ўхшайди, чунки ҳатто энг яхши тупроқдан қумғон ясаш учун махсус айланиб турадиган ускунадан фойдаланилади. Қумғонни зарб бериш билан ясаб бўлмаганидек, қилич ҳам айланиб турадиган асбобда ясалмайди.

Бироқ бизни  оилаларимизда ва асосан, боғча ҳамда мактабларда жинсларни фарқлаш ва келажакда бажаришимиз лозим бўлган бир нечта турфа ролларга эътиборсиз қилиб ўстиришади.

 

Давоми бор...

Лейла Наталья Бахадори

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра «Фақиҳ киши шайтон учун мингта ибодатлидан кучлироқдир»,  деган эканлар.  Чунки олим шайтон давоми...

16:37 / 27.02.2017 4859
Бугун 15 феврал куни Тошкент шаҳридаги Бисёр ресторанида муборак Қуръон мусобақаси бошланди. Шуни маълум давоми...

11:52 / 15.02.2018 3471
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо давоми...

20:12 / 13.02.2018 8078
Бу воқеа саҳобалардан бири Рофеъ ибн Амр кичиклигида бўлиб ўтган. Бир куни у Мадинада хурмо боғини кўриб давоми...

21:00 / 17.08.2019 4383