Хўжайним тинмай сўкинади...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга етти йил бўлди. Бу вақт мобайнида анча қийинчиликлар кўрдим, бироқ сабримнинг мукофоти юзага чиқишим билан бўлди. Алҳамдулиллаҳ, ҳозирда оила аҳлимиз билан муносабатларим яхши. Лекин мени қийнайдиган биргина нарса турмуш ўртоғимнинг ёмон одатлари бу – сўкиниши. Арзимаган нарсаларга онамни қўшиб сўкинади. Бу одатини хунуклигини чиройли муомала қилиб айтиб ҳам таъсир қила олмадим. Чарчадим. Қайнона-қайнотамга чиройли муносабатларим, хизматларимни қилсаму турмуш ўртоғимдан фақат сўкинишларини эшитаверсам, жуда алам қилар экан. Илтимос, маслаҳат беринг, нима қилай, қандай чораси бу хулқини?


Психолог Мадина Джўраева жавоб беради:

–  Ва алайкум ассалом. Баъзи инсонларда бу каби бадхулқлик туғма ҳолат бўлади. Эҳтимол турмуш ўртоғингизда ҳам шундайдир. Балки катта бўлган муҳити сабабдир. Муҳит деганда ота-онасининг турмуш ўртоғингизга берган тарбияси ва уларнинг унга бўлган муносабатлари, оилада ота-онанинг ўзаро муносабатлари, турмуш ўртоғингизнинг дўстлари билан бўлган муносабатлари, улардан қандай гапларни эшитгани, болаликдан кўрган кино ва мультфильмлари, ўқитувчиларидан эшитган гаплари ва ҳоказоларнинг барчасини назарда тутаяпман. Чунки боланинг келажаги унинг туғилган кунидан бошлаб  шаклланади. Психолог олимларнинг тадқиқотларига кўра, боланинг келажакдаги инсонлараро муносабатлари, руҳий кечинмалари, қизиқишлари, дунёқараши ва ҳоказолари унинг етти ёшигача шаклланар экан. Албатта сиз бир нечта гапларингиз билан бутун умр одат бўлиб келган сўкинишларини йўқ қилишга ожизсиз. Ишончим комилки, сиз турмуш ўртоғингизни танқид қилиш орқали сўкинишларига қарши курашгансиз. Эркак кишини танқид қилишнинг ўз йўл-йўриқлари бор. Сўкинишларини йўқ қилиш учун секин-асталик билан киришиш керак бўлади. Сабрли бўлишингизга тўғри келади. Неча йиллик ҳолатни бир зумда ўзгартириб бўлмайди. Айниқса бадхулқлилик туғма бўлса. Сизга биринчи қадамингиз нималардан иборат бўлишини тавсия қиламан.  Турмуш ўртоғингизни аввал мақтанг, яъни ундаги бор бўлган сифатларини самимий мақтанг. Сўнг озгинагина танқид қилинг. Танқидингизни сиз фалонсиз, сиз ундайсиз, сиз бундайсиз деб эмас, балки сизни сўкканида ҳақоратлаганида ўзингизни қандай ҳис қилишингизни, ўша вақтдаги аҳволингиз қандай бўлишини, туйғуларингизни ифодалаб беринг. Сўнг турмуш ўртоғингизни яна мақтанг. Мақтовларингиз самимий чиқиши лозим. Бу формула психологияда КПК (комплимент, программа, комплимент) деб аталади. Турмуш ўртоғингизнинг маънавиятини оширишга ҳаракат қилинг. Албатта сиз ўзингиз ўрнак бўлишингиз зарур. Валлоҳу аълам.


Савол бериш учун:

Savollar.muslimaat.uz


#Савол_жавоб

T.me/muslimaatuz

Манба
Мавзуга оид мақолалар
У сизни кўпчиликдан огоҳлантиради....кўплари кофирдир, .Наҳл, сураси, 83оят.hellipкўплари фосиқдир, .Моида, сураси, давоми...

08:00 / 27.01.2020 3126
Ассалому алайкум устоз Бир масала мени қийнаяпти. Дўстим институтда ўқиганида бир қиз билан 4 йил яшади. давоми...

03:55 / 25.12.2023 6513
РАМАЗОНГА ТАРАДДУД КЎРЯПСИЗМИРамазон ойига яхшилаб тайёрланишни, бу муборак ойнинг таъсири кейинги давоми...

02:22 / 05.04.2020 3746
Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга беш йил бўлди. Иккита фарзандимиз бор. Кичик фарзандимга ЗПРР бу давоми...

02:06 / 05.11.2023 2543