ОНА ЗАКОВАТИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


   Асмаъий айтади:

  “Хунфусо жуда хуник эди. Бир куни у кўчадан келиб онасига деди:

– Онажон! Нега инсонлар мени кўришса юзимга тупуришади?!

   Онаси деди:

– Чиройли бўлганинг учун улар сени ҳасаддан асрамоқчи бўлишади. Шунинг учун юзингга туфлаб сени хуник қилиб қўйишади.

   Биз парчалаш замонида яшаяпмиз. Бу парчалаш уйда онадан, отадан, ака-укалардан бошланади. Сўнгра мактабда ўқитувчилар ва синфдошлар бошлашади. Сўнгра оила ва дўстлар парчалашади. Тойилганни йиқитишади, хато қилиб қўйса тошбўрон қилишади. Қоқилганни заҳарли тиллари билан чақишади.

   Инсондаги энергияни бунақанги парчалаш йўқ қилиб юборади. Ундаги қудратни ёшлигиданоқ барбод қилади.

  Ақлли она фарзандининг нафси парчаланишининг олдини олади, унинг ақлини барбод бўлишдан сақлайди. Мана сизга мисол:

  Муҳаммад ибн Абдурраҳмоннинг бўйни жуда қисқа бўлиб у кўринмас эди. Гўё боши баданига кириб кетгандек эди. Икки елкаси эса юқорига бўртиб чиққан эди. У бир куни онасига деди:

– Онажон! Қайси мажлисга бормай, инсонлар менинг устимдан кулишади, масхара қилишади.

    Онаси унга деди:

– Ўғлим! Сен илм талаб қил. Илм инсонни кўтаради.

    Она тўғри ташхис қўйди. Муҳаммад онасининг насиҳатига амал қилиб илм олди, ҳаракат қилди. Вақти келиб Маккада қози бўлди. Йигирма йил хизмат қилди. Хусуматчилар унинг ҳузурида токи кетгунларича  қалтираб ўтиришар эди.

Яна бир воқеа:

  Лампочкани ихтиро қилган олим Томас Эдисон болалик пайтида уйига қайтиб: "Онажон! Мана бу хатни мактабдан бериб юборишди" , деб онасига бир мактуб беради. Она мактубга бирров кўз югуртиради. Сўнг кўзи жиққа ёшга тўлиб, мактубни жажжи ўғлига ўқиб бера бошлайди:

“Хоним! Ўғлингиз жуда иқтидорли. Бироқ, бизнинг мактабимиз унинг қобилияти учун кичиклик қилади. У мустақил таълим ола қолсин!"

 Орадан бир неча йил ўтди. Томас Эдисон инсоният тарихидаги энг буюк ихтироларни қилди. Онаси вафот этгач, Эдисон унинг шкафини титкилаб ўтириб, ўша мактубни топиб олди. Не кўз билан кўрсинки, мактубда бутунлай бошқа гаплар ёзилган эди: "Хоним! Ўғлингизнинг ақли паст, эртадан бизнинг мактабга бормасин!".

   Томас Эдисон узоқ йиғлади. Анчагача ўзини тўхтата олмади. Ниҳоят, хотиралар дафтарига қуйидаги сатрларни ёзди: “Томас Эдисон ғирт калтафаҳм, аҳмоқ бола эди. Лекин онасининг гўзал хизмати сабабли ноёб истедод соҳибига айланди”.

  

   Инсонлар ақлли, солиҳа оналарга муҳтождирлар. Улар фарзандлари учун биринчи ғиштни қўйиб беришади.

 Қанча-қанча аччиқ сўзлар покиза қалбларни вайрон қилган, истедодларни сўндирган.

  Қанча-қанча олимлар деҳқон кийимини кийиб юришибти.

  Қанча-қанча ислоҳотчилар кўча тозалашаяпти. Уларни куйдирадиган гаплар тамом қилган.

  Бир киши айтган экан: “Ҳалок бўлган кишининг қандай ҳалок бўлганидан ажабланмаса бўлади. Аммо қутилиб қолган кишининг қандай қутилганидан ҳар қанча ажабланса арзийди!”

    Ғазаб вақтида фарзандларимиздан оғзимизни тияйлик. Тилимизни боғлаб қўяйлик. Эҳтимол бизнинг сабримиз фарзандимизни халқимизни етаклайдиган, уни маърифатини оширадиган имом ва олим қилар.

  Хунфусонинг онасидан ҳикматни олинг!

Абдуқодир Полвонов

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум устоз Бир масала мени қийнаяпти. Дўстим институтда ўқиганида бир қиз билан 4 йил яшади. давоми...

03:55 / 25.12.2023 6513
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловдан Бизни хафа қилган ёки бизга жабр кўрсатган кишини давоми...

08:00 / 06.02.2020 3806
Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга беш йил бўлди. Иккита фарзандимиз бор. Кичик фарзандимга ЗПРР бу давоми...

02:06 / 05.11.2023 2543
Шукр қилиш ҳар бир динда бор, масалан, христианларнинг quotШукроналик куниquot деган махсус кунлари бор ва улар давоми...

06:01 / 27.11.2023 12243