Нима қилсам, АЁЛ бўлиб, севиб севилиб, хотиржам яшайман?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга беш йил бўлди. Иккита фарзандимиз бор. Кичик фарзандимга ЗПРР (бу боланинг ҳиссий, интелектуал ва нутқ ривожланишининг кечикиши билан боғлиқ касаллик. Бу мустақил касаллик эмас, балки бош мия ва марказий нерв системасининг ривожланиши орқада қолишининг оқибати натижаси) ташхиси қўйилган. Мен ҳам уй ишлари учун ҳам жавобгарман. Пул топиш, оиламдаги кам-кўстимни тўлдириш мақсадида отамнинг ишхоналарига ишга кирганман. Ҳозирда яхши лавозимда ишлайман. Отам тадбиркор. Отам ойлик маошимни яхши қилиб берадилар, лекин шунга яраша масъулиятим ҳам бор. Биз оилада тўрт қизмиз. Яқинда оиламизда жанжаллар бўлавергач, отам уй олиб берди ва биз алоҳида чиқиб кетдик. Турмуш ўртоғим бироз дангасароқ одам ёки ҳаддан зиёд эркатойми, билмайман. Кенжа ўғил бўлгани учунми, қайнонам еру кўкка ишонмайди. Мен пул топишим керак, ўғилларидан кўп нарсани талаб қилишим керак эмас. Отамни қанча қийнасам майли. Ҳаётимдан чарчадим. Аёл эканимни ҳис қилиб яшашни истайман. Ажрашиб кетиш ҳақида ҳам кўп ўйладим. Фарзандларимни етим қилгим келмайди. Турмуш ўртоғим забардаст эркак бўлса-да, мендан пул талаб қилавермай, рўзғоримни ўзи қилиб берса, мен эса ожиза аёл бўлиб, уйда болаларим билан уй юмушларини қилиб ўтирсам, дейман. Қизиғи шундаки, турмуш ўртоғим пул топиб келсам, рўзғор қилсам, индамайди, лекин ишхонамдаги қилаётган ишимга аралашаверади, жанжалгача олиб боради. Менга ёрдам беринг, илтимос. Нима қилсам, аёл бўлиб, севиб севилиб хотиржам яшайман?


Психолог Мадина Джураева жавоб беради:


– Ва алайкум ассалом. Ота-онангиз учун аввалданоқ сиз қиз фарзанд эмас, эҳтимол ўғил фарзанддек бўлгандирсиз. Мен ота-онангизни зинҳор айбламоқчи эмасман, аксинча сизнинг болалигингиздаги кўникмаларингиз нималардан иборат бўлган, ана шуларни эслатмоқчиман холос.  Эслаб кўринг, болалик даврларингизда ўзингизни қандай ҳис этгансиз. Қайси эртак қаҳрамонлари сиз учун идеал бўлган? Масъулиятлик эканлигингиз ҳам эҳтимол болалик даврингиздан кўникмаларингизга яраша орттирилган бўлиши мумкин. Ҳар қалай аёл киши турмушга чиққач, бирданига сиз каби “эркак” кишига айланиб қолмайди. Сиз ажрашишни ўйлаб кўриб фарзандларингизни етим қилишни хоҳламайман, деяпсиз. Лекин аслида ажрашишга ўзингиз тайёр эмассиз. Турмуш ўртоғингизни жуда забардаст бўлмаса ҳам ҳар қалай эркаклик масъулиятини ўз зиммасига олишгача олиб боришингиз мумкин, агар ўзингиз ожиза аёллигингизни тан олиб, яна фитратингиздаги аёл бўла олсангиз. Албатта бунга бир кун, бир ҳафта, бир ой ҳатто бир йил ҳам етмайди. Бунга кўп йиллик амаллар талаб қилинади. Секин-асталик билан фитратингизга қайтинг. Ўзингизнинг аёллик вазифаларингиз ва хақ-ҳуқуқингизни яхшилаб ўрганиб, ўзингизга сингдиринг ва албатта эркак кишининг вазифаси ва ҳақ-ҳуқуқлари нималардан иборат эканини ўрганиб чиқинг. Бунинг учун психолог ёрдамига мурожаат этишингиз зарур. Валлоҳу аълам.


Савол бериш учун:

Savollar.muslimaat.uz


#Савол_жавоб

T.me/muslimaatuz

Манба
Мавзуга оид мақолалар
ЖОЙНАМОЗИМ УСТИДАКафтим очиқ қолади,Дуоларим остида.Роббимга юзланаман,Жойнамозим устида. Кўзларимда ёш давоми...

06:00 / 03.02.2020 3510
Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга етти йил бўлди. Бу вақт мобайнида анча қийинчиликлар кўрдим, бироқ давоми...

03:06 / 06.11.2023 2267
Ассалому алайкум устоз Бир масала мени қийнаяпти. Дўстим институтда ўқиганида бир қиз билан 4 йил яшади. давоми...

03:55 / 25.12.2023 6512
Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга олти йил бўлди. Кекса қайнонам, хўжайним ва иккита ўғлим билан яшайман. давоми...

03:06 / 08.11.2023 2925