Фарзандларимизни пулни тўғри сарфлашга қандай ўргатишимиз керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иккинчи ҳикоя.

"Мен фарзандларимнинг ёшларига қараб, уч гуруҳга бўлганман. Биринчи гуруҳ фарзандларим боғчага ва мактабнинг бошланғич синфига боришади.  Улар мендан кунлик пул олишади. Иккинчи гуруҳ эса, 5-синфдан 9-синфгача бўлган фарзандларим. Уларга ҳафтада бир марта пул бераман. Учинчи гуруҳ ёши катта фарзандларим бўлиб, ўз-ўзидан маълумки, улар мендан бир ойда бир пул олишади. Ҳафталик бўлсин, кунлик бўлсин ёки ойлик бўлсин, пулларини беришимдан олдин мен уларга қандай қилиб ишлатишни ва нимага ишлатишни, қандай қилиб, қанча қисмини исроф қилмай тежаб қолишни, қарз олди-берди масалаларини, қўйингки, пул сарф-харажатига доир ўзим билган барча нарсани аста-секин ўргатаман.

Аллоҳга шукрки, бу усул фарзандларимга жуда манфаатли бўлди. Ҳозир ҳамма болаларим пул нима эканини, агар унга тўғри муносабатда бўлинса, кўплаб яхши ишларга восита бўлиши мумкинлигини яхши англашади. Албатта, бу натижага эришиш учун узоқ вақт сабр ва давомийлик керак. Буларсиз бир нарсага эришиш мушкул. Шу билан бирга, тарбияга меҳр-шафқат ва мулойимлик билан ёндашиш керак. Яна шуни ҳам ёдда сақлаш лозимки, болаларни пулни тежашга, иқтисодга ўргатаётган пайтда уларни зиқна қилиб қўймаслик керак. Уларга тежамкорлик ва зиқналик, тадбиркорлик билан хасислик орасини ажратишни ўргатиш керак. Зеро, кўпчилик пулни тежаяпман, деган баҳона билан уни ишлатишга хасислик қилишади. Мол-дунё муҳаббати қалбларига қириб қолади. Бундай иллатдан фарзандларимизни асрашимиз лозим".


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv7Tu2Zapi8Mkembed

15:07 / 24.05.2017 2979
gallery ids33589,33590,33591,33592,33593,33594,33595,33596,33597   Куни кеча Ҳадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус билим юртида устоз ва давоми...

18:39 / 29.09.2018 4382
Бугун 17 ноябрь куни HILOLNASHR нашриётиматбааси мажлислар залида Рабиъул аввал ойи муносабати билан давоми...

16:47 / 17.11.2019 2599
Ҳисларни изҳор қилиш учун қайсидир кунни кутиш шарт эмас, чунки ўлим қош ва қабоқ орасида пайт пойлаб давоми...

23:02 / 01-fevral 5065