Россия Федерациясида аёлларнинг амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча 22 июль 2018 йилда Москва шаҳрининг«Альфа» меҳмонхонасида «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусигабағишланган муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съезди доирасида «Блогерлик– Россия Федерациясидаги ижтимоий фойдали ва ватанпарварлик руҳидаги ишларнинг бир йўналиши» мавзуси остида аёлларнинг амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда унга яқин блогерлар билан бир қатордакатта ширкат раҳбарлари (Шабанова Амина IRADA ширкати, Садриева Диляра Рифкатовнаmodestrussia.ru, modestfashion), лойиҳаларасосчилари (Мингазова ЖаннатHijabistaлойиҳаси), болалар руҳшунослари, журналистларҳам ўз нутқлари билан қатнашдилар. Конференция давомида «Ижобий сиймони сингдириш орқали муслима аёлларга нисбатан кишиларнингмуомаласида ижобий йўналишни яратиш» (Садриева Диляра Рифкатовна), «Интернет ресурслари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари» (Ибрагимова Ҳаётблогер, болалар руҳшуноси), «Муслима аёлгаблогерлик нима учун керак?» (Шуленина Айжан блогер), «Instagramдан Исломга! Маҳаллийдан дунёмиқёсига!» (Нагаева Нияраблогер, Крымнинг«Буллюр» муслима аёллар жамоат уюшмасиаъзоси) каби масалалар кўтарилди.

Конференциядан сўнг «Муслиманингжамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусигабағишланган муслима аёллар ташкилотларининголтинчи умумроссия съезди фахрий меҳмонисифатида таклиф қилинган ҳамда «Россия мигрантлари: ижтимоий ташкилотларнингўрни ва аҳамияти» номли аёллар кенгашидаспикер бўлиб, «Муслима аёлнинг ижтимоий фаоллигини сусайтиришга сабаб бўладиган омиллар” мавзусини атрофлича ёритиб берган Одинахон шайх Муҳаммад Содиқ қизлари билан аёллар масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унга олтинчи умумроссия съездининг иштирокчи ва меҳмонлари ҳамда Москва шаҳрида яшовчи ўзбек диаспораси вакилалари ташриф буюришди. Суҳбат давомида устоза Одинахон Муҳаммад Содиқнинг бугунги кун аёлларига тегишли долзарб муаммолар ва уларнинг ечимларига боғлиқ нутқларидан бахраманд бўлишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар.

Давра якунида Одинахон Муҳаммад Содиқ «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни»мавзусига бағишланган муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съездиташкилотчилари бўлмиш “Аиша” халқаро аёллар клуби томонидан “2018 йилда халқаро алоқаларни мустаҳкамлашда, шунингдек, ёшларнинг руҳий-ахлоқий тарбияларини яхшилашда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга оширганлари учун” номли ташаккурнома билан тақдирландилар.

Мавзуга оид мақолалар
Маҳмадоналик, яъни кўп гапириш ҳам ёмон деб топилган одатлардандир. Маҳмадоналик зарур ёки зарур бўлмаган давоми...

07:15 / 23.01.2017 4363
  Савол Ўзга ибодатлар каби қурбонликнинг ҳам қазоси бўладими Жавоб Намоз, рўза ва закот каби қурбонликнинг давоми...

09:54 / 28.08.2018 4766
  Бугун 8 сентябрь куни «Hilolnashr» нашриётининг тадбирлар залида янги китоблар ва медиамаҳсулотлар тақдимоти давоми...

10:22 / 10.09.2018 6866
gallery sizelarge linkfile columns5 ids30028,30029,30030,30031,30032    Бугун, 2017 йил 29 сентябрда Қирғизистон пойтахти Бишкек давоми...

10:09 / 30.09.2017 11938