Жума намозини ўқиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гуноҳлардан халос бўлайлик десак...

    Жума намозини ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

    Аллоҳ жалла шаънуҳу: «Эй иймон келтирганлар! Жумъа куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир», деган.

(«Жумуъа» сураси, 9-оят).

    Бу ояти карима Жума намозининг фарзлигини таъкидлаб келган оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким шак келтирмайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари устида туриб: «Ёки қавмлар Жумъаларни тарк қилишдан тўхтарлар ёки Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босур ва сўнгра ғофиллардан бўлурлар», дедилар». Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Жумъа намозини ўқиш эркакларга фарз қилинган. Аллоҳ таоло бизларга меҳрибонлигидан уларнинг орасидан баъзи тоифа кишиларга жума намозини ўқимасликка ҳам изн берди. Жумладан, мусофирларга, беморларга. Шу билан бирга жума намозини ўқиш биз учун савоб топиш, гуноҳлардан халос бўлиш имконини ҳам беради. Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Жумъа куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган Жумъадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар». Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди». Икки Шайх ривоят қилганлар. Абу Довуднинг лафзида: «Ким Жумъа куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра Жумъага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (Жумъа) билан ундан олдинги Жумъа орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган. Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Жумъа намози ҳар бир мўмин-мусулмон банда учун ҳар ҳафтада бир марта бериладиган қулай фурсатдир. Бу фурсатдан фойдалана олиш керак. Бу ҳафталик қулай фурсат баъзи ривоятларда «Аллоҳ мусулмонларга байрам қилиб қўйган кун» дейилган. Ана ўша кунда мусулмон кишига одатдаги кунлардан кўра кўпроқ савоб ишлаб олиш имкони берилган.

Давоми бор...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Ҳазратларининг китоблари асосида Ғиёсиддин тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар қилди..., Наҳл сураси, 72оят. Аллоҳ таоло сизларни эрхотин бўлиб, жуфт давоми...

22:42 / 18.07.2023 2957
gallery linkfile sizemedium ids15707,15708,15709,15710,15711,15712,15713,15714,15715,15716,15717,15718,15719,15720,15721  

06:16 / 20.04.2016 4182
Замзамнинг тарихини ўрганишни имом Бухорий ўзларининг Жомеъус Саҳиҳ китобларининг «Бадъул халқ» бобида давоми...

15:41 / 08.08.2017 5077