Ота-онага қилган яхшиликнинг мукофоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиламизда фақат уч ўғил бўлганмиз. Мен уларнинг кенжаси эдим. Менинг қиз бола опа-сингилларим бўлмаган. 5 ёшлигимда  отам вафот қилган. Бир маротаба отам билан Димашқнинг бир чеккасидаги уйга отамнинг дўстиникига бирга борганимизни эслайман. Бошқа нарса эсимда қолмаган. Отам вафотларидан кейин уларнинг укалари, яъни амаким ҳолимиздан хабар олиш учун ҳар куни келар эдилар. Ҳар куни... масофа узоқ бўлишига қарамай... бизга кўплаб яхшиликлар қилганлар. Онам ҳам бор меҳрларини берганлар. Дарҳақиқат, ота-онаси вафот этган етим эмас, балки отаси доим ўз ишлари билан машғул ва онаси доим ўзи билан ўзи овора бўлган болалар етимдир! Катта акам тарбия ва таълим соҳасида идора ишларида катта вазифада ишлайди. Иккинчи акам ўрта мактаб мудири, мен эса толиби илмман. Дарҳақиқат, онажонимнинг бизга қаратган эътиборлари мисли йўқ, чексиздир. Уйланишимдан олдин ўзларидаги бор нарсаларни менга тақдим қилдилар. Гўзал хулқ соҳибаси эдилар. Меҳмонларни жуда яхши кўрар эдилар. Ким келишидан қатъи назар олдига турли мевалар келтириб, ширин овқат пишириб, дастурхонга тортар эдилар. Ҳозир мен нимага эга бўлсам, барчасини оила қуришимдан олдин бериб бўлган эдилар. Мен уларга бўлган чексиз муҳаббатимни кўксимнинг тубида сақлайман. Кейин онам 9 йил давомида касал бўлдилар. Ҳаётимдаги барча муваффақиятим онамга қилган яхшиликларимда деб ўйлайман. Дарҳақиқат, онажонимнинг хулқлари олий эди. Қайси маънода? Агар акамнинг уйида бўладиган бўлсам, унинг уйидаги бирор бир салбий хабарни онамга етказишим қатъиян тақиқланган эди. Акам ҳақида ҳам бирор бир нарса айтишим мутлақо мумкин эмас эди. Ака-укалар ўртасидаги меҳримиз ҳам онамнинг бир-биримиз ҳақида маълумотлар етказишимизни тақиқлаганларида деб ўйлайман. Онам бетобликларида аёлим ҳам уларга онасидек қаради. Аллоҳ аёлимдан рози бўлсин. Онамнинг яна бир ажойиб хулқларидан: шаҳарнинг чеккасида сингиллари бўлар эди. Ўша сингиллариникига мен учун таом тайёрлаш учун борар эдилар. Ақл бовар қилмайди-я!!! Дарҳақиқат, аёлим онамга ўз онасидай муомала қилди. 9 йил хизматларида бўлди!! Ўз қизидай мукаммал хизмат қилди! Оилани идора қилиш  жуда нозик иш.  Оила идора этишда бизга яқинларимизнинг салбий маълумотлари кириб келмас экан, олдимиздаги ҳолат анча енгиллашади. Хурсанд қиладиган хабарлар ўрнига салбий хабарлар келаверса, оиладаги муҳаббат дарс кетади. Оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади! Аллоҳга қасамки, қаср каби уйлар бор, лекин ичи ҳам-ғуссага тўла. 60 метр келадиган уйлар бор жаннатнинг ўзи! Яна бир бор ўзим тушуниб иқрор бўлган нарсани айтмоқчиман! Ота-онага яхшиликнинг мукофоти икки дунёда ҳам кўрилар экан! Аллоҳ таоло Исро сураси 23-оятда: “Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онангга яхшилик қилишингни амр этди”, дейди. Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишни ибодат даражасига кўтарди, ояти каримада ибодатдан кейиноқ келиши шунга далилдир.  Онамга қилган яхшиликларим неъматини,  алҳамдулиллаҳ, кўряпман.


Яна такрор айтаманки, оила бошқаруви меҳр-муҳаббат, самимият ва четдан турли дилни хуфтон қиладиган гап-сўзларни аралаштирмаслик  устига бино қилинса, яшаш осон бўлади, эр-хотин муҳаббат билан яшашларига ҳалал берилмайди!

Демак, оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади!

Мен бундай таълимни ОНАМдан ўргандим!


Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

Тўтиёхон Саидумарова таржимаси


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Соғлом танда соғ ақл Ҳаракат нафақат мушакларни мустаҳкамлаш учун, балки хотирани ривожлантириш учун ҳам давоми...

13:49 / 24.12.2016 7101
Мисол тариқасида «Шархи «Ақидатут Тоҳовия» китобидан иқтибос келтирамиз. «Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва давоми...

20:41 / 25.09.2017 4334
embedhttpsyoutu.beMdtMUHLxuwembed

15:46 / 26.08.2018 3616
Фарғона вилояти бўйлаб Қуръон мусобақалари бошланди Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев давоми...

10:56 / 06.02.2018 2969