Яхшиликни яхши кўриниш учун қилсангиз...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл шундай ҳикоя қилади:

"Эрим мендан мамнун бўлиши учун фидойилик билан ўзим яхши деб билган ҳар қандай хизматни қилдим. Шунча фидойилик ва хизматимга қарамай, мендан узоқлашди, мени ташлаб кетди. Меҳр-муҳаббатим, хизмат ва эҳтиромимга жавобан мени ташлаб кетгани нонкўрлик эмасми?"

Унинг эрига қилган яхшиликлари ортидаги ниятини сўрадим, "Менга боғлансин, севсин, дегандим", деди.


"Амалларингизни Аллоҳ розилиги учун эмас, эрингизни рози қилиш учун бажардингиз, шундайми?"


Аёл ҳайрат ичида сесканди. Чунки бирор амални  Аллоҳ розилиги ниятида қилмасликнинг  маъноси ва даражасини англаганди. Унинг эса нияти қалтис эди. Чунки у Роббини эмас, нафсини мўлжаллади. Худбинлик соясидаги "яхшилиги"га жавобан худбин эр уни ташлаб кетди.  

Қайсики  яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилсангиз, Аллоҳ унинг мукофотини ҳар йўл билан сизга албатта қайтаради. Яхшиликка ёмонлик қилган кишининг ҳам кун келиб, бурнини тупроққа ишқайди. Аммо яхшиликни қаршингиздаги инсонга яхши кўриниш учун қилсангиз, Аллоҳ Ўз раҳматини тортиб олиб, сизни қаршингиздаги кимсанинг виждонига ҳавола қилиб қўяди. Одамзод эса ҳаддан ортиқ нонкўр.  Аллоҳга шукр қилишни билмаса, энг яқин дўстига ҳам хиёнат қилишдан тап тортмайди.

Нияти Роббининг розилиги эмас, одамларга ёқиш бўлган киши одамларнинг қўлига тушади, жуфти, умр йўлдоши, фарзандига қилган яхшиликларига ёмонлик қайтади. Нияти Аллоҳнинг розилиги бўлган кишини эса Робби йиқилган жойидан қаддини аввалгидан ҳам тик ҳолатда турғизади...


Профессор  Муҳаммад Боздағ


Умида Адизова таржимаси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvu2w4rIWMm4featureyoutu.beembed

22:07 / 01.12.2017 4396
  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмини Исломга даъват қилгач, Қурайш отабоболарининг динини тарк давоми...

18:57 / 19.02.2017 8499
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон туғилганлар            Жавоб Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

14:24 / 24.11.2017 2575