Бриджит Бардо муслималар ҳақида…
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 «Ҳозир ўзимнинг эски фильмларимни кўриб қолсам, дарҳол телевизорни ўчириб қўяман. Қанчалик пасткаш ва юзсиз бўлганман. Ҳар сафар турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан кетаётган аёлни кўриб, ўзимга ўзим савол бераман: «Нима учун мен бундан маҳрумман?»

Мусулмон давлатларига борганимда, уларнинг аёлларига ҳавасим келган. Бир қарашда ҳижобда, ўранган, ҳеч қандай озодлиги ва ҳақ-хуқуқлари йўқдай. Аммо уларни кузатар экансан, тушунасанки, ҳаммамиз ҳам орзу қиладиган аёллик бахтига улар эришганлар. Турмуш ўртоқлари уларни кўкларга кўтариб, ҳурмат ва эҳтиром қилишади. Бу аёллар энг қиммат дўконлар олдида кулиб суҳбат қуриб туришар экан, фарзандлари атрофларида югуриб ўйнаб юрар, турмуш ўртоқларининг қўлларида эса «Tiffany» ва «Chopard»ларнинг қоғоз халталари. Улар аёлларини «ҳабиби», яъни «севгилим» дея мурожаат қилишади. Бунинг ҳаммасини кузатар эканман, юрагимни тилка пора қилувчи ғамгинлик хотираларим томон етаклайди. Ҳеч ким ва ҳеч қачон менга мусулмон аёлларнинг турмуш ўртоқлари ҳурмат қилгандай муносабатда бўлишмаган. Ҳаттоки чорагичалик ҳам. Ҳаммасини ортга қайтариб, оилали бўлишни, турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан бахтли яшашни хоҳлардим. Ҳозир эса бир мушугим ва кучугим билан яшайман. Улар эса мени фақат оч қолгандагина эслашади».

Эслатиб ўтамиз, Бриджит Бардо бутун дунёга машҳур француз актрисаси, қўшиқчиси ва фотомоделидир. У 1934 йил 28 сентябрда Франциянинг Париж шаҳрида туғилган. Ҳозирда у 79 ёшда.

Мавзуга оид мақолалар
Машҳур ирландиялик актёр Лиам Нисон ўзининг яқин ўтган кунлардаги Туркияга қилган ташрифида улкан давоми...

13:49 / 25.01.2017 3493
23. Шубҳали ерларда бўлиб, шубҳали ишларни қилиб, одамларнинг ғийбат ва ёмон гумон каби гуноҳ ишларни давоми...

13:30 / 10.11.2016 3336
Никоҳ ҳақида Қуръони Каримда шундай келтирилган ٣٢ Ўз ораларингиздаги тул эркак ва аёлларни давоми...

12:14 / 02.04.2018 2748