Дазмол қилишни ўрганамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дазмоллашни махсус дазмоллагич ёки оддий столда қилиш мумкин. Дастурхон, чойшаб ва сочиқларни оддий столда, кийим–кечакларни эса дазмоллагичда дазмоллаш қулайроқ. Ёзув ёки овқатланиш столида ҳеч қачон дазмол қилманг. Улар қайноқ дазмол таъсирида тезда ишдан чиқади. Агар бундай стол устида дазмол қилишга тўғри келиб қолса, аввал қалин мато, унинг устидан юпқа мато тўшанг. Дазмол учун темир ёки асбесдан ясалган махсус таглик бўлиши керак. Кийим-кечаклар яхши дазмолланиши учун уларни намлаб, дарров дазмоллашингиз керак. Негаки узоқ вақт намланиб турган матода ювилиши қийин бўлган доғлар пайдо бўлади. Дазмол қилишингиздан аввал уни икки-уч марта алоҳида латта устидан юрғазиб олинг. Агар латта сарғаймаса, дазмоллашга киришинг. Оқ кийим-кечакларни юза томонини, қорамтир матоларни эса (пахта, ипак ва вискоз) тескарисидан дазмолланг. Катта бўлмаган кийим-кечакларни дазмоллаганингиздан сўнг дарров икки ёки учга буклаб тахланг. Катталарини эса дазмоллаш пайтида тахламанг, у кўп вақтни олади. Чойшаблар юза томонидан дазмолланади, ёстиқ жилд, дастурхон ва сочиқлар ички томондан. Эркаклар кўйлагининг аввал ёқасини (икки томонидан), сўнг манжет ва енгини, кейин эса кўкраги, елкаси, олд томонининг ҳамма қисми ва ниҳоят орқаси дазмолланади. Аёллар кофтаси қуйидагича дазмолланади: аввал ёқаси, сўнг енги. Енгининг пастки қисмидан юқорига қараб дазмол юрғизасиз. Агар кофтангиз каштали бўлса, уни аввал ўнгидан чапга, сўнг чапдан ўнгга қараб дазмолланг. Кашта тагига бирон-бир юмшоқ матони қўйинг, шунда унинг расми пресланиб қолмайди. Рангли матолар чапдан ўнгга қараб дазмолланади. Жунли кийимларнинг устига ҳўл дока тўшаб, иссиқ дазмол билан дазмолланг. Агар жунли матоларни докасиз дазмолласангиз, у ялтираб қолади ёки куяди. Ипак ва штапел матолар қуруқ ҳолда ёки бироз намланиб, илиқ дазмолда дазмолланади. Уларни тескари томондан дазмолланг. Сунъий ипакка сув сепманг, матога доғ тушади. Крахмалланган матоларни дазмолламоқчи бўлсангиз, аввал устига юпқа, тоза матони ёйиб, сўнг эса оддий усул билан дазмолланг. Дазмолингиз матога ёпишиб қолмаслигига эътибор беринг. Бу содир бўлмаслиги учун ёнига асалари мумига сингдирилган оқ қоғоз қўшиб, дазмоллаётганингизда вақти-вақти билан дазмолни унинг устидан енгилгина сирпантириб ўтинг. (давоми бор)
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ учун ибодат давоми...

13:03 / 20.06.2023 1498
Бугун 9 июнь 2019 йил санасида Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz сайти томонидан Шодлик олиб давоми...

13:53 / 09.06.2019 2675
embedhttpswww.youtube.comwatchv3M1eOref9hMembed

13:25 / 02.05.2018 2646
Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 58оятида қуйидагиларни айтади «Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига давоми...

14:13 / 27.05.2019 2835