Ухлаб олмасам, асабларим таранглашиб, хулқ-атворим ёмонлашаяпти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.




Ассалому алайкум. Ёшим йигирма бешда. Икки ёшли ўғлим бор. Суткалик нормал уйқу қониқтирмайди. Режалаштирган ишларимни аввалгидек “иштаҳа” билан қила олмаяпман. Эрталаб тиниқиб, уйқуга тўйиб уйғонсам ҳам тўрт-беш соатдан сўнг яна уйқу босаяпти. Агар ухлаб олмасам, қўл оёғим бўшашиб, асабларим таранглашиб, хулқ-атворим ёмонлашаяпти. Уйқуга тўйинмай, нагрузка билан ўтказган кечадан сўнг кундузи иш қобилиятим жуда пасайиб кетади. Меҳмон кутиш бўлсин, хоҳ уйда, хоҳ кўчада бирон байрамни нишонлаш бўлсин, уйқу босиб менга панд бермасайди, деб қўрқаман. Шундай бўлади ҳам. Китоб ўқимай қўйдим, чунки дарров уйқу босади. Янги келинлик дамларимда дарсларда ҳатто имтиҳон вақтида ҳам ухлаб қолганман. Мен янги келин вақтида янги оилага кўниккунча ҳамма шундай бўлади, деб ўйлардим. Ҳатто ўғлим туғилаётган вақтида тўлғоқ тутиб турса ҳам ухлаб қолганман. Мени бу воқеа ҳали-ҳануз ғамга босади. Азалдан қўлим совуқ бўлиб туради. Уйдан чиқмаганим учунмикин, қалин кийинсам ҳам доим совқотаман. Пульсларим, давлениям, гемоглабиним нормада. Иштаҳам яхши. Доим бир хил овқат емайман. Ҳар хил овқатларни ейман. Озғинман, аммо буни наслимиз сабабидан деб ўйлайман. Ҳаво совуқ, зах вақтида жуда пассивлашиб кетаман. Кунлик режаларни доим тузиб қўяман, аммо амал қила олмаяпман. Гапларим кулгулик туюлиши мумкин. Лекин бу ҳолатимнинг сабабини ва шифосини аниқлаштирмаса бўлмайди. Аллоҳ берган қобилиятларим чегарасиз. Аммо уларни юзага чиқазиш жуда қийин бўлаяпти. Гулдек оилам бузилиб кетиш арафасида турибди. Илтимос, менга ёрдам беринг.


Психолог жавоб беради:


– Ва алайкум ассалом. Аксарият аёллар келин бўлганидан кейин сизники каби ҳолатга тушадилар. Бундан қўрқмаслик керак, балки бу ҳолатнинг сабабларини яхшилаб тушуниб олиб олдини олиш керак. Сизнинг бундай ҳолатга тушишингизнинг бир қанча сабаблари бор. 1) Уйқунинг етарли даражада эмаслиги. Баъзи бир одамлар кам уйқули бўлса ҳам бардам-бақувват юриши мумкин бўлса, яна бошқа баъзи одамларга 7-9 соатлик уйқу зарур. Аксарият ҳолларда кеч ухлаш ва вақтли уйғониш кундузи ҳам сурункали даражада уйқусираб юришга олиб келади. Бундай ҳолат такрор-такрор бўлаверса, одамнинг мияси иш фаолияти бузилишига, қандли диабет шаклланишига, юрак-қон томир касалликларига, ҳатто тафаккур ва руҳий бузилишига ҳам олиб келиши мумкин. Уйқуни сифатли қилиб турувчи мелатонин гормонидир ва бу гормон фақатгина қоронғу хонада ухлаганда организмда пайдо бўлади. Телевизор ёқиб ётиш, телефонга қараб ётиш батамом мумкин бўлмаган ишдир. Бу гормон етишмас экан, демак, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда уни дори сифатида ухлаш олдидан ичиш керак. Ҳамда шифокорнинг маслаҳатига биноан светотерапия ва хронотерапия каби муолажаларни қўллаш зарурдир.  2). Уйқусизликдан қийналадиган одамларнинг аксарияти ўтириб иш қиладиган одамлардир. Шунинг учун жисмоний машқларни бажариш ёки кўпроқ пиёда юриш зарур. 3) Ҳаддан зиёд кўп меҳнат қилиш ёки жисмоний машқларни кўп бажариб юбориш. Одам ҳар ишда ўрта меъёрини ҳис этиши зарур. 4) Уйқунинг циркад фазасида муаммо бўлиши. Яъни бу ҳолат жуда кеч ухлаганда, қуёш нурига кам чиққанида, кўп саёҳат қилиши сабабидан турмуш тарзи бузилганида содир бўлади. Бу ҳолатда ҳам шифокорга мурожаат этиш зарур. 5) Тез ҳазм бўлувчи углеводларни кўп тановул қилиш. Яъни тез ҳазм бўлмайдиган углеводларга эътиборни қаратиш керак. Яъни тўғри ва балансланган овқатланиш зарур. Аксарият ҳолатларда оғир овқатларни, гўштлик овқатларни кечқурун тановул қилинади. Бу эса мелатонин уйқу гормонини пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Ёки кўпинча одамлар кун давомида ва айниқса кечқурун аччиқ чой, кофе, ширинликлар, зираворлар солинган овқат ва корица солинган ширинликлар истеъмол қилади. Мана буларнинг ҳаммаси уйқунинг бузилишига олиб келади.  Бу ҳолатни ҳам диетолог мутаҳассиси билан ҳал қилиб олиш зарур. 6) Темир моддасининг етишмаслиги (гемоглабин пасайиши), витаминлардан В1, В2, В3, В5, В6, В9, В8, В12, витамин Д, витамин С ва баъзи минераллар етишмовчилиги. Албатта мутахассис шифокори билан қон таҳлилларини текшириш зарур. 7) Сурункали чарчоқ синдроми.(СХУ – синдром хронической усталости). Яъни бу ҳолатни албатта кучли мутахассис шифокор аниқлаши мумкин. Ер юзидаги аҳолининг 3 фоизи шу касалликка чалинган экан. Аммо кўпинча бу касалликни депрессия, сурункали оғриқ синдроми, фибромиалгия касалликлари билан адаштиришар экан. Бу касалликнинг келиб чиқиш сабаби ҳали хануз охиригача ўрганилиб чиқилмаган бўлиб, кўпинча шифокорлар иммун ва адреналин тизими ўзгариши сабабидан, нотўғри овқатланиш, нотўғри ва сифатсиз ухлаш сабабидан дейишади ва баъзилари психологик шикастланиш сабабидан дейишади  ёки инфекцион касаллик сабабидан деб айтишади. Бу касаллик тўсатдан пайдо бўлади.

Юқоридаги сабабларга яна психологик ўзгаришлар, психик ўзгаришлар, эндокрин ўзгаришлар, касалликлар, қонда шакар моддасининг кўпайиши кабилар ҳам киради. Шунинг учун невропатолог, невролог, психотерапевт, терапевт, эндокринолог шифокорлари қабулига бориш зарурдир. Валлоҳу аълам.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvFFpG9AQc9aIembed

21:21 / 25.05.2018 4346
Психолог, ёзувчи, Тиббиёт илми кандидати, жамият соғлиғи мутахассиси, Олег Геннадиевич Торсуновнинг Ёпиқ давоми...

19:54 / 01.02.2019 3864
Йўқ бўлар қоронғулар, Нурга ғарқ бўлди жаҳон. Марҳабо, хуш келибсан, Эй муборак Рамазон Марҳабо, эй давоми...

21:09 / 06.03.2017 5113
«Истинжо» луғатда «ахлат кетказиш»дир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила давоми...

21:11 / 17.11.2016 4857