(Аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ҳақида завжасининг гўзал эътирофлари )
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


"Марҳум турмуш ўртоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб, оиласига уй ишларида ёрдам берар ва уйга кириб чиқишларида бизга салом берардилар. У киши уйга келсалар, уйимиз ҳузур ҳаловатга тўларди.

Масалан, дастурхонга сув қўйилмаган бўлса, ҳикоя айтгандай қилиб, “Бир сафар чанқаб, дарё соҳилидан ўтиб борардим“, дердилар. Мен эса дастурхонга сув қўймаганимни дарҳол тушунардим.


Марҳум турмуш ўртоғим фарзандларимизни бомдодга уйғотиш учун эринмасдан, зерикмасдан қайта-қайта хоналарига кирардилар. Улар жасоратланиб яхши ва чиройли сўзлар эшитиб уйғонишлари учун шу ишни қилардилар.


Иш билан бўлиб, намозга келолмасак, бизни топиб шундай дердилар:

“Агар кир ювиш, таом пишириш ёки бошқа бирор иш аёлни намоздан чалғитса, унинг қилган шу иши ҳаромдир. Пиширган таоми ҳам ейилмайди“.


Бизни пешин намозини (жамоат) билан ўқишга тарғиб қилардилар. Мен эса пешин намозини ўқиш учун кир ювиш машинасини ўчирардим. У пайтлар кир ювиш машиналари қўлда бошқариларди.


Болалар у кишининг хоналарига киришарди, аммо улар ҳеч бирига, “хонадан чиқ“ ёки “ҳозир бандман“ демасдилар. Болалар хонадан чиқишгунича уларни тинглар ва ҳар бирини ширинлик билан сийлардилар.


Бир гал кичик қизларимиздан бири таомни чап қўлда еётганини кўриб, ўнг ва чап қўлни ажратиб олиши учун, қўлига чиройли билакузук тақиб қўйган эдилар“.


Аллоҳ у кишини раҳматига олсин.


Туркчадан Марям Осиё таржимаси


T.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар безесига 2 та тухум оқи 150г шакар кремига 150г юмшоқ ширин пишлоқ ёки творог 50 мл 3335 давоми...

07:10 / 20.11.2016 3725
Илм йўлида жуфтига кўмакдош бўлган муслималар Фотима бинти алМунзир ибн азЗубайр ибн алАввом. Саид давоми...

14:28 / 14.03.2017 6538
Имом Молик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким жумага борса, ғусл қилиб олсин, қабилидаги давоми...

00:33 / 26.02.2022 3428