БААда қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Душанба куни Бирлашган Араб Амирликларида қизлар ўртасида Қуръон тиловати мусобақасининг сўнгги саралаш босқичи бошланди.

Танловнинг ушбу босқичи 10 мартга қадар давом этади.  Танлов Султон ибн Халифа ал-Наҳайян институти томонидан, Давлат таълим вазирлиги ва унинг Ислом ва вақф ишлари бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Бу босқичда жами 130 нафар қиз, жумладан, 63 нафар ўқувчи қизлар ва 67 нафар Қуръон ёд олиш марказлари ўқувчилари беллашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу  130 нафар қиз аввалги босқичда қатнашган 314 нафар мактаб ўқувчилари ва 165 нафар Қуръон марказлари талабалари орасидан  ғолиб деб топилган.

Қизлар Қуръони Карим ҳифзи бўйича 11 та йўналиш бўйича турли даража ва ёш гуруҳларига бўлиниб, билимларини синашади.

Манба: Islam.ru


Бибиражаб тайёрлади



Мавзуга оид мақолалар
Дунё мусулмонлари ҳақида 10 та фактБугунги глобаллашган оламда, мусулмонларнинг турли миллат вакилларидан давоми...

01:53 / 03.05.2020 7448
Карлсруэ педагогика университетида Германия дарс берувчи мусулмон доктор Йорг Имран Шретер иш вақтида давоми...

01:13 / 15.09.2020 5631
Ҳаётда ёқтирмайдиган нарсаларимдан бири ndash хоҳ сурат, хоҳ видео бўлсин, тасвирга тушиш. Аммо давоми...

21:16 / 11.06.2023 3132
Америкадаги энг таниқли мода лейблларидан бири, Tommy Hilfiger камтарона мода саноатига илк ҳиссасини қўшган давоми...

03:36 / 19.08.2020 3535