Урфнинг луғавий ва истилоҳий таърифлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Урф сўзининг луғавий маъноси  “яхшилик қилиш”, “умумий эътироф”, “баҳо, “аниқлик” каби маъноларни англатади. Кўплиги эса “аъроф” дейилади.

Истилоҳда эса, урф деб, кишилар ўртасида зарурат ёки ижтимоий ҳолат юзасидан пайдо бўлган бўлиб, инсоннинг хоҳиш ва истагига боғлиқ ҳамда одамлар уни ўз ўрталарида доимий бажариб келаётган ишларга ва сўзларга айтилади.  Ишдаги урфга мисол,  кишилар олди-сотди вақтида “олдим”, “сотдим” деган лафзни ишлатмай, пулни бериб нарсани олиб кетаверадилар. Аслида ички томонни розилигини ифодаловчи “олдим-сотдим” лафзи ишлатилиши керак.

Сўздаги урфга мисол: Одамлар “валад” (фарзанд) деганда фақат ўғил болани тушунишади, лекин “валад” (фарзанд) лафзи ўғил ва қизга баробар далолат қилади.

Урф – одамлар ўрганиб қолган, таниш бўлиб қолган иш ёки сўз бўлиб, жамиятда кенг тарқалган нарсадир. У фуқаҳолар наздида шаръий далиллардан ҳисобланади. Кўпгина шаръий, ҳукмий масалалар ҳукмларида унга асосланилади. Бундай масалаларга қасам, назр ва талоқ бобларида бир қанча ҳукмларни мисол сифатида келтириш мумкин.

Урф  инсонлар орасида тарқалган ва одат бўлиб қолган феъл ёки лафзлар бўлиб, бундай лафзларнинг луғавий маъноси урфдаги маъносига тўлалигича тўғри келмайди. Одамлар ўша лафзни эшитган вақтида бошқа маънони тушунишга шошилмайдилар. Баъзи китобларда осон қилиб, “Ал-урфу  маа таъорофа алайҳин насу”, яъни, “одамлар ўрганиб қолган нарса – урф”, деб баён қилинган.

Урф ислом ҳуқуқининг иккинчи даражали манбаларидан бўлиб, фақиҳлар урфни далил ва масдар сифатида қабул қилганлар. Урфга кўра фатво чиқаришда ҳанафий ва моликий мазҳаби уламолари бошқа мазҳабларга нисбатан кўпроқ эътибор беришган.

Урфга берилган яна бир бошқа таърифга кўра, у – бирор шаръий нассга зид бўлмаслиги шарти билан ақл билан қабул қилиб, кўнгилларда ўрнашган, соғлом табиат қабул этган нарсадир.

Агар бир ҳукм умматнинг мужтаҳид уламолари иттифоқи билан юзага келган бўлса, у урф бўлмай, балки ижмо бўлади. Урфда ҳамма иттифоқ қилиши шарт эмас, мужтаҳидлар иштирок этиши ҳам шарт эмас. Кўпчилик ичида тарқалиб қолган нарсани урф дейилаверади.

Урф икки хил бўлади: саҳиҳ урф ва фосид урф.

Саҳиҳ урф кишилар одатланиб қолган, шаръий далилга мухолиф бўлмаган, ҳаромни ҳалол қилмайдиган, бажариш лозим бўлган ишни бажаришдан тўхтатмайдиган нарсага айтилади. Масалан, ҳунармандчилик буюмлари каби. Буюртма бераётганда, буюрилган нарса ҳали мавжуд эмас, лекин косиб буюрилган нарсани тайёр қилмасдан олдин пулни келишиб, балки олиб ҳам бўлади.

Фосид урф эса, одамлар одатланиб қолган, ва шариатга зид бўлган, ҳаромни ҳалол қилувчи, лозим бўлган ишни қилишдан тўхтатувчи нарсалардир. Масалан, судхўрлик, турли қимор ўйинлари киради. Бундай фосид урфга риоя қилмаслик вожибдир.

Урф усул фиқҳ ва фиқҳ фанлари  мавзуларидандир. Шунинг учун ҳамма усул фиқҳ ва фиқҳ олимлари уни шаръий ҳукмлар сифатида баён қилганлар. Бу бобнинг масалалари фиқҳнинг кўплаб бобларида тарқалган. Хусусан, урф кенг тарқалган, усул фиқҳ “Ямин (қасам)” бобида келтириб ўтилган. Масалан,  агар бирор одам, гўшт емайман, деб қасам ичса, балиқ ёки думба ёғидан бошқа, гўштлардан истеъмол қилса, гўшт хоҳ сувда пиширилган бўлсин, хоҳ қовурилган бўлсин, у гўшт ҳалол бўлсин ёки ҳаром, бундан қатъи назар, қасамини синдирган бўлади. Чунки урфда балиқ ва қўйнинг думба ёғи гўшт деб аталмайди.

Инсоний қонунларда урф ва унинг турларига яққол намоён бўлувчи эътибор бор. Урф – одат ҳозирги кунгача ҳуқуқшунослар назарида инсонлар чиқарган қонунларнинг муҳим манбаи саналади. Қонунчилар ундан кўплаб машҳур ҳукмлар чиқардилар. Улар билан баъзи ҳолатларда урф намоён этмайдиган ноаниқлик ва мавҳумликлар кетади. Бу баҳс – изланиш, мазҳаблар фикрларини ва  далиллари тадқиқ этиб, таржиҳ этиш лозимдир ва усул қоидаларига кўра таржиҳ этилган қарашга фатво бўлади.


Отабек Маматқулов,

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом  билим юртининг 4-курс талабаси

Мавзуга оид мақолалар
Тажрибаларим чўчқа гўшти, дудланган мойи ҳақиқатда саратон касаллигининг сабабчиси эканлигини исботлади. давоми...

21:00 / 09.10.2019 4275
  Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши агар эр яқинликка ожизлик давоми...

11:37 / 01.06.2017 3197
Анжир билан қасам, зайтун билан қасам. Тин сураси 1оят Зайтуннинг бўйи тўрт, етти метргача борадиган майда давоми...

11:31 / 24.11.2016 19027
embedhttpswww.youtube.comwatchvAnumBbu7Yembed Шом узийси Керакли маҳсулотлар 0.5 кг гўшт 2,3 дона қизил сабзи яшил нўхат туз давоми...

15:03 / 12.03.2017 4288