Тилга енгил, амал тарозисида оғир зикрлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг зикри  улуғ фазилат бўлишига қарамай, Аллоҳ таоло уни шундай осон қилдики, уни қилиш учун бирор нарса шарт эмас. Агар таҳорат билан қиблага юзланиб, фикрни бир жойга қўйиб, зикр қилишга қодир бўлса, жуда яхши. Лекин унинг иложи бўлмаса, айланиб, юриб, туриб, ўтириб ва иш қилиб бўлса ҳам, ҳар ҳолатда бу ибодатни қилиш мумкин. Бу ибодат учун таҳорат ҳам шарт эмас.

Балки жанобат ва ҳайз ҳолларида ҳам зикр қилиш жоиз. Фақат яланғоч ҳолатда, нажосат ўрнида, масалан ҳожатхонада тил билан зикр қилиш дуруст эмас. У вақтда ҳам қалб билан зикр қилиш жоиз. Шунинг учун инсон ушбу улуғ ибодат савобини ҳар вақт бирор хос меҳнат ва машаққатсиз қўлга кирита олади. Муносиб гап шуки, эртаю кеч бир оз вақт ажратиб, қоидага биноан таҳорат билан қиблага юзланиб, хаёлни бир жойга қўйиб зикр қилса ва бошқа вақтларда айланиб, юриб, ётиб, ўтириб зикр айтса, неъмат устига неъмат бўлади. Бир неча қисқа зикрлар қуйида келтирилади. Айланиб, юриб бўлса ҳам, уларни тилда айтиб юриб, уларни тилнинг вирдига айлантириб олинади. 1. Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари борки, Аллоҳ таоло ҳузурида энг маҳбуб тўрт сўз бор: سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ «Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» Маъноси: «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир» (Муслим ривояти). 2. Ҳадисда келишича, икки сўз Роҳманга жуда маҳбуб, тилга енгил, амал тарозисида эса оғирдир: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيْمِ «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субаҳаналлоҳил ъазийм» Маъноси: «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Улуғ Аллоҳ покдир» (Бухорий ва Муслим ривояти). 3. Ҳадисда борки, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ» ни кўп ўқинглар. Чунки бу сўзлар жаннат хазиналаридан бир хазинадир (Мушкот). Маъноси: «Тоатга ҳам, гуноҳдан сақланишга ҳам қувват фақат Аллоҳ томонидандир». 4. Ҳадисда келишича, қайси шахс тонгда қуйидаги сўзларни ўқиса, бас, унга Исмоил алайҳиссаломнинг фарзандларидан ўнта қулни озод қилган кишининг савоби етади, ўнта савоб ёзилади, ўнта гуноҳ афв этилади, ўн даража кўтарилади ва шомгача у шайтон ёмонлигидан сақланади ва шу сўзларни шомда айтса, бас, тонггача юқоридаги фойдалар ҳосил бўлади. لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйи ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайъин қодир» Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. (У) тирилтиради ва (У) ўлдиради. У ҳар бир нарсага қодирдир» (Абу Довуд ривояти). حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ «Ҳасбияллоҳ, лаа илаҳа илла ҳу, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм» Маъноси: «Аллоҳ менга кифоя қилгувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккал этдим ва У улкан Аршнинг Парвардигоридир».

Мавзуга оид мақолалар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳога нисбатан «илм денгизи» деган иборани ишлатсак бўладими деб бир оз ўйладик давоми...

10:08 / 17.11.2016 4561
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким Бомдод намозидан давоми...

21:28 / 11.11.2017 23102
Банда эркак бўлсин, аёл бўлсин, у хатодан холи эмас. Аёл дегани фаришта дегани эмас. Аёллар ҳам хато давоми...

06:03 / 19.11.2022 3408