Бу умматнинг қизи(7-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яхлит ва ноқис

Саҳобаи киромлар ҳақида тўхталсак. Яхлитни ноқис деб қабул қилиш уни кўрмасликдир. Саҳоба деганда фақат қўлига қурол олиб куфрга қарши жанг қилган жасур одамнинг сиймосинигина тасаввур қилиш саҳобани том маънода билмасликдир. Жойнамози устида саждадан бош кўтармаган мўминни саҳобанинг ягона кўриниши сифатида қабул қилиш ҳам нотўғри. Масжидга қамалиб олиб, бозор ва кўчадан узоқлашганни ҳам биз саҳоба дея олмаймиз.  Бозорни ва кўчани бошқаларга қолдирган кишини ҳам саҳоба деёлмаймиз.

Бутун дунёни Аллоҳ таолонинг шариатига таслим этиш учун иймон келтирган кишилар саҳобалардир. Улар нафақат жасорати, балки обидлиги билан ҳам машҳур бўлганлар. Масжидга бориб у ерда ибодат қилишга қанчалик ҳарис бўлмасин, тирикчилик учун бозордан ҳам хабардор бўлиб турган.

Бутун умрини Аллоҳ таолонинг амрига бағишлаган саҳобалар ҳаётнинг ҳамма жабҳасида бор бўлишган. Бўлмагани ёки бўла олмаган соҳалар уларнинг камчилигидир. Масжид, уй, иш жойи, дам олиш маскани ҳаётдаги маълум бир нисбатда мўмин киши мўминлигини кўрсатадиган жойлардир. Она, ота, фарзанд, дўст-биродар, ишчи ёки иш берувчи, яъни барча унинг назарида мўмин ўлароқ яшаётгани шу дунёдаги бир имтиҳон нуқтасидир. Жиҳод майдонига чақирилганида иймони уни ўша ерга йўллайди. У ерда жиҳод билан мукаллаф бир мўмин сифатида кўриниш беради. Худди шу инсон уйда аёли билан бирга бўлганида Аллоҳнинг номидан аҳдлашган жуфтлик сифатида зиммаларидаги бу масъулият билан бирга баҳамжиҳат бўлишади. Кўз олдиларидаги фарзандларини Аллоҳнинг омонатини қўриқлаётган қўриқчидек ҳимоя қилади.

У тижорат билан шуғулланиш асносида ризқининг ортида югуради, аммо ҳалол ейиш ва ҳалол яшашни ибодат деб билади. У масжидда руку ва сажда қилаётганда ҳам ибодатда. Хоҳ тафсир бўлсин, хоҳ география китоби – ҳар қандай илмни Аллоҳ таолони таниш йўлидаги восита деб қабул қилади ва қўлидаги китобни шундай тушунчада ўқийди. Шу шаклда масжид ва китоб жавони ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб, доим кўз олдида туради. У кўчада юрганида  ҳам Аллоҳнинг бандаси ўлароқ юрганини асло унутмайди.

Илк Одамдан бошлаб ер юзидаги инсоният можаросини оятма-оят изоҳлаб берган Қуръон ҳаётимизни қамраб олган даражаси ҳам мана шудир. Оятлари орасида тарих, келажак, жўғрофия, инсон, ҳайвонот, коинот, жин ва фаришталар билан боғлиқ мавзуларни жамлаган Қуръон бизнинг ҳам, келгуси авлоднинг ҳам ҳаётини ёритади. Унда ҳамма нарса жуда кенг доирада акс этади. Бундай Илоҳий Китобга имон келтиришнинг энг содда зарурати унга ўхшаган кенг доирада яшашда акс этади.

Мўмин кишилар то умрининг охиригача зиммасига юклаган мажбуриятдан малолланмай, уни адо этиб яшашга ҳаракат қилади. Улар саодатга эришиш йўлида сабр қилади, матонат кўрсатади. Саҳобалар ана шундай буюк инсонлар бўлишган. Уларни яхши кўриш, уларга ўхшашга интилиш шуни тақозо этади. Уларнинг мероси том маънода ана шу меросдир. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Улар қўлларида қилич, тилларида тасбеҳ, фикрларида тавҳид, хонадонларида ҳузур, масжидларида уҳувват ва бозорларида барокат билан яшашди. Динни бир бутун ҳолда қабул қилиб олишгани учун уларда Ислом дини бутун ҳолида намоён бўлди. Фаолиятларида камчиликлар учраган бўлса ҳам тушунча ва эътиқодларида камчиликка рози бўлишмади. Бу борада улар дунёни қўлларида тутиб тургандек эдилар.

Динимиз Исломни Аллоҳ таоло туширган даражада ва бутун қолган қисмларини ҳеч бўлмаганда саҳобалар савиясида яшашнинг иложи йўқ. Ўзимиз яшаётганимизни дин дейишни бошлаганимизда эса ҳаётимиз остин-устун бўлиб кетади. Эҳтимол, бошимизга тушган мусибатларнинг бошланғич нуқтаси ҳам шу бўлгандир.

Ҳеч ким мўминликдан бошқа исмга рози бўлмайди, лекин том маънодаги дин кимларгадир оғир келгани, баъзиларга шартлар мос келмагани зарурати юзасидан масалани кейинга қолдиришлари мумкин. Эркак ва аёли билан бирга мўмин бўлишнинг энг табиий ечими сифатида динимизга тўлиғича эга чиқишга мажбурмиз. Бир бурчагидан ушлаб олганимиз ёки маълум бир қисмига эгалик қилган дин Аллоҳ тушириб, камолга етиштирган дин эмас. Динимиз Ислом яхлитдир. Барча таркибий қисмнинг ҳар бири уники, лекин бу қисмлар асло дин эмас. Инсон ўлароқ бу тамойил бизга тадқиқ қилинганда, бундай натижа пайдо бўлади: мусулмонликнинг баъзи қисмлари билан том мусулмонликни даъво қилолмаймиз. Манбалари ва ҳукмлари билан яхлит ҳолида кўриш ва унга толиб бўлиш бизнинг мусулмонлигимиздир.

***

“Мен нима қилишим керак?”

Устоз, мен таҳсил олаётган мактаб она тили ва адабиётга ихтисослашган. Насиб этса, мактабни тугатиш арафасидаман. Аммо ишлаш масаласида бошим қотган. Турли жойлар билан танишиб чиқдим. Соғлиқни сақлаш соҳасини ҳисобга олмаганда умумий ҳолат аёл кишининг ишлаши учун мувофиқ эмас, деган қарорга келдим. Аммо ота-онам лицейларда ўқувчиларнинг ахлоқий ҳолати ёмон эканини,  мени эса имон-эътиқодли ўқитувчи бўлиб, ўқувчиларга Аллоҳ таолони танитишим, уларни келажакда диёнатли инсон бўлиб етишида кўмаклашишим зарурлигини ва бу борада адабиёт жуда қўл келишини таъкидлашади.

Мен нима қилишим керак? Ишламаслик ҳақида ўйлаб юрибман. “Ўз қобиғимизга ўралиб олиш пайтимикин?” деган хаёл ҳам ўтади. Мен каби фикрда юрганлар учун бирор маслаҳат бера оласизми?

Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим оиласи олдидаги бурчини адо этмай, фарзандларини тарбиясиз, ахлоқсиз ва жоҳилга айлантириб давоми...

09:10 / 25.01.2021 2961
Рофизийларнинг Оиша онамизнинг Талҳа ва Зубайр розияллоҳу анҳумо билан Жамал воқеасига бирга борганлари давоми...

09:00 / 29.11.2021 3834
Ким бугун ва охиратгача бутун умрини солиҳ банда сифатида яшамоқчи бўлса, улардан ўрнак олади. Улар давоми...

09:00 / 30.01.2020 7388
Бир аъробий ўғли ёлғон гапираётганини эшитиб, унга Эй болажоним, ёлғончи киши Раббисининг азобига дучор давоми...

22:30 / 24.01.2022 2987