Мусулмон талабалар шифокорларнинг ишини енгиллатиш учун мослама яратдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шифокорларга беморларни масофадан туриб кузатиб бориш имкониятини берадиган ультра замонавий ускуна Бирлашган Араб Амирликлари Университетининг муҳандислик коллежи талабалари томонидан ишлаб чиқилди.  Бу ускуна беморларнинг касалхоналарда бўлиш вақтини қисқартиради. Шунингдек,  қариялар ва доимий диагностикага муҳтожлар устидан тиббий назоратни осонлаштиради.

Бу механизм Мариям Ҳасан Али ал-Али, Шамма Аҳмед Салим ал-Мазруи, Амира Саид Муҳаммад ал-Мазруи, Ваад Саид Салим ал-Мазруи ва Доҳа Тавфиқ Жамил Кулейб бошчилигидаги битирувчи талабалар лойиҳасининг натижасидир.

"Биз олиб юриш осон бўлган антенна узатгичини ишлаб чиқара олдик.  Бу доимий кузатувни талаб қиладиган касаллик ҳолатларини масофадан кузатишда ишлатиладиган энг кичик симсиз қурилмалардан бири",  дейди талабалар.


Манбаси: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Азиз юртдошим, диндошим, Қурбон ҳайити муборак бўлсинБайрам билан яқинларингизни табриклашни унутманг

14:11 / 28.06.2023 3053
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Имом хатиб олий мактаби 10синф ўқувчиси Ичлал Доғчи араб, инглиз, француз, давоми...

00:00 / 28.07.2020 5215
АҚШнинг Beautiful Signs Midwifery Гўзал белгиларrdquo доялик хизмати аъзолари томонидан 3 январ куни .Қуръон тиловати давоми...

09:40 / 01.01.2021 3717
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва давоми...

20:27 / 05.03.2024 3266