«Қуръон тиловати гўзал фазилат»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АҚШнинг Beautiful Signs Midwifery - “Гўзал белгилар” доялик хизмати аъзолари томонидан 3 январ куни «Қуръон тиловати гўзал фазилат» номли онлайн тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад муслима аёлларни Қуръони Каримни доимий тиловат қилишга руҳлантиришдир. Негаки бу ҳусни хулқ белгиси, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам суннатларига эргашиш демакдир. Ушбу виртуал йиғилишда Қуръони Карим ҳофизалари ва устозалари томонидан руҳлантирувчи нутқлар, ёд олиш бўйича тавсиялар берилиши ҳамда улар билан савол-жавоблар ўтказилиши кутилмоқда. Тадбирдан шунингдек, устозалар ва ўқувчиларнинг Қуръон тиловатлари, ҳадислар ҳамда Муслимаат.уз сайти қошидаги Муншидаат гуруҳи ижросида нашидлар ҳам ўрин олади. Бундан ташқари, онлайн тарзда Қуръони Каримни ўрганишда ажралиб турган ва алоҳида натижа кўрсатган толибаларни тақдирлаш ҳам кўзда тутилган.


Тадбир Zoom дастури орқали бўлиб ўтади. Барча қизиққан муслималар қуйидаги линк орқали рўйхатдан ўтиб, йиғилишда иштирок этишлари мумкин:

bit.ly/quranreciter


Эслатиб ўтамиз, тадбир 2021 йил 3 январ куни Калифорния вақти билан 9:00 да, Тошкент вақти билан соат 22:00 да бўлиб ўтади. Йиғилиш инглиз тилида олиб борилади.


t.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Келиб чиқиши сомалилик бўлган Лайло Али Элми швед ҳукумати тарихидаги илк ўранган муслима аёл бўлди. давоми...

11:02 / 27.03.2019 4025
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қизи Елизавета Рамазон ойида тўлиқ рўза тутишни давоми...

20:11 / 26.04.2020 3970
Сентябрнинг 17куни, мавлид ойининг иккинчи куни устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ давоми...

08:01 / 21.09.2023 2727
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ .Иҳёу улумиддин, китобида бундай дейди .Бола отаона қўлида бир омонатдир. давоми...

06:33 / 23.08.2023 2860