АҚШда ҳижобнинг маъносини билдирадиган реклама тахтаси ўрнатилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, очиқ мулоқот кўплаб тушунмовчиликларга ечим ҳисобланади. Техас штатининг Даллас шаҳрида бир гуруҳ америкалик мусулмонлар ғайри мусулмонлар билан мулоқот қилиб, ҳижоб ва мусулмон аёлларга тегишли салбий тушунчаларни бартараф қилиш  мақсадида колл-марказ (call center) рақами ёзилган реклама тахтасини ўрнатдилар. "Нега биз ҳижоб киямиз? Унинг мазмун-моҳияти нимадан иборат? Бу ҳақида одамларга маълумот беришдан ҳам яхшироқ иш борми?!" дейди GainPeaceнинг Шимолий Америка Исломий Марказининг Даллас шаҳридаги вакили Руман Содиқ хоним. Шу билан бирга, улар олти ҳафталик тушунтириш ишлари ҳам ўтказдилар.

Руман Содиқ хоним:  "Қизиқувчилар бир кунга ҳижобланишди. Улар бизга нима учун ҳижоб кийишимиз ва мусулмон аёллар қандай ҳуқуқларга эга эканлиги ҳақида кўплаб саволлар беришди. Бу саволлардан билдикки, одамлар бизнинг эътиқодимиз ҳақида жуда оз билишлари маълум бўлди, очиғи, бундан биз  ажабландик.  Энг асосийси, мурожаат қилганлар жуда кўп ижобий хулосалар  беришди..." дейди.

Реклама тахтаси ўрнатилгандан сўнг, колл-марказ ҳижобга оид саволлар билан мурожаатларни қабул қила бошлади.  Бу имкониятдан мусулмонларга қарши муносабатини билдириш учун фойдаланганлар ҳам бўлди.  "Биз билан боғланинг. Бу бир-биримизни яхшироқ тушунишнинг ягона йўли", дейди Руман  Содиқ.


Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Карлсруэ педагогика университетида Германия дарс берувчи мусулмон доктор Йорг Имран Шретер иш вақтида давоми...

01:13 / 15.09.2020 5631
Шифокорларга беморларни масофадан туриб кузатиб бориш имкониятини берадиган ультра замонавий ускуна давоми...

21:26 / 06.01.2021 4211
Иорданиянинг Амман Қироллик исломий стратегик тадқиқотлар маркази Жоржтаундаги Мусулмонхристиан давоми...

06:59 / 31.10.2020 4326
Плехел Боснияда тарихий Ҳусайн Пошшо тарихий масжидининг 450 йиллигида келиб чиқиш санаси 1579 йилга бориб давоми...

10:45 / 15.06.2019 3840