КУТИШДАН ТЎХТАНГ ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

КУТИШДАН ТЎХТАНГ

ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

Биз одатда турмуш қургач ёки фарзандли бўлгач ёки яна бошқа сабаблардан кейин ҳаётимиз яхшироқ бўлишини кутамиз, умид қиламиз. Оилали бўлиб фарзандли бўлгач, “Қачон катта бўлади?” деб, улар каттароқ бўлгач, ҳаммаси яхши бўлишига ишона бошлаймиз. Кейин эса уларнинг ўсмирлик пайтидаги муаммоларидан хафа бўламиз. Бу босқичдан муаффаққиятли ўтгач, биз албатта бахтли бўламиз деб ўйлаймиз. Aгар биз турмуш ўртоғимиз билан биргаликда ҳаракат қилсак, ҳаётимиз тўкис бўлишини, яхши машинага эга бўлишимизни, нафақага чиққач дам олиб, роҳат-фароғатда яшаймиз деб ўзимизни ишонтирамиз... Ҳақиқат шуки, бахтли бўлиш учун энг мақбул вақт – ҳозир! Ҳозир бўлмаса қачон?! Ҳаётимизда доимо қийинчиликларга дуч келамиз. Бундай ҳолатда энг яхшиси, буни тан олиб, бахтли бўлишга қарор қилишдир. Бахтли бўлишни кутиб яшаган кишилардан бири шундай дейди: “Анчадан бери ҳаётим энди бошланадигандай туюларди – ҳақиқий бахтли ҳаётим... Лекин доим йўлимда тўсиқлар пайдо бўлаверарди: нимадир сотиб олишим керак, қайсидир ишларимни якунлашим, қарзларимни тўлашим ва ҳоказо.

Шундан кейин хотиржам ҳаётим бошланадигандай туюларди. Аммо кейин англадимки, мана шу тўсиқлар менинг ҳақиқий ҳаётим!” Бундан кўринадики, бахтга етакловчи маълум бир йўл йўқ, бахтнинг ўзи йўлдир. Шундай қилиб, ихтиёримиздаги ҳар бир дақиқани қадрлашимиз лозим. Унинг ҳар бир онини беҳуда сарф бўлишидан эҳтиёт бўлайлик. Шундай экан, кутишдан тўхтанг... Мактабни тугатгач... Олийгоҳга киргач... Қанчадир пул топгач... Оила қургач... Фарзандли бўлгач... Ишга киргач... Нафақага чиққач... Баҳор, ёз, куз ёки қиш келгач... Бундай важлардан, бундай кутишлардан ўзингизни халос этинг. Зеро, вақт  ҳеч кимни кутиб турмайди... Шундай экан, яна бир бор эслатамиз, кутишдан тўхтанг... Вафот этгач...  ҳеч бирининг на нафи, на фойдаси бор.

Бахтли бўлиш учун ҳозирдан яхшироқ вақт йўқ! Бахт – бу сафардир, манзил (ёки мақсад, натижа) эмас.

Гулшода тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
  «Фидя»нинг луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол давоми...

11:29 / 01.06.2017 5345
24.Савол Муҳаммад соллалллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Оминанинг вафотидан кейин боболари давоми...

16:10 / 30.11.2017 2737
gallery linkfile sizemedium columns2 ids15685,15686 «Энг яхши китобхон» танлови Ҳар йили 23 апрель санасида дунё бўйича « Халқаро давоми...

14:15 / 04.03.2017 7722